Dilbarxon Mamajanova
- Зиёсферада исми Дилбар ва фамилияси Мамажанова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Дилбархон Раҳматовна Мамажанова (1967-йил 13-октабрда туғилган, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек давлат арбоби. 2020-йилдан Олий Мажлис ИВ-чақириқ Қонунчилик палатаси депутати.
Таржимаи ҳоли
Дилбархон Раҳматовна 1967-йил 13-октабрда Фарғона вилоятида туғилган. 1990-йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Касби бўйича электротехника муҳандиси.
Меҳнат фаолиятини 1990-йилда Фарғона Кимёвий толалар заводи электромагнит ўлчовлар лабораторияси муҳандиси сифатида бошлаган. 1999-2007-йилларда Ҳарбий хизматчи бўлган. 2008-2013- йилларда Фарғона шаҳар “УзДунробита-МТС” компанияси оператори, 2013-2016-йилларда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари, 2016-2020- йилларда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши раиси лавозимларида фаолият олиб борган.
2020-йилдан Олий Мажлис ИВ-чақириқ Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фраксияси а’зоси, шунингдек, Демократик институтлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси а’зоси сифатида фаолият юритган[1][2][3].
Манбалар
- ↑ „Депутаты“. парлиамент.гов.уз. 2021-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-май.
- ↑ „334-ИВ-сон 10.06.2020. О создании межпарламентской группы Олий Мажлиса Республики Узбекистан по сотрудничеству с Милли Меджлисом Азербайджанской Республики“. лех.уз. 2021-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-май.
- ↑ „Кандидаты“ (ру). сайлов.уз. 2021-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-май.