Дилемма (ди… ва юн. лемма – асос, ҳукм) – 1) мантиқда – шартли 2 ҳукмдан ва 2 ҳадли бир ҳукмдан чиқарилган хулоса, бунда иккала ҳад ҳам ё шартли ҳукмларнинг сабаблари (конструктив Д.), ёки улардан чиқарилган хулосаларнинг инкори (деструктив Д.) демакдир; 2) Кўчма маънода нохуш имкониятдан бирини танлаб олишга мажбур бўлиш.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил