Дилжит Сингҳ Вирк (1914-йил 23-май – 1997-йил 21-июл) – ҳиндистонлик филателист. У 1993-йилда Таниқли филателистлар рўйхатига киритилган[1].

Д. С. Вирк 1939-йилда почта департаментига ишга кирган. Иккинчи жаҳон уруши даврида Ҳиндистон армияси почта хизмати таркибига кўнгилли сифатида қўшилган. У Паи Форcе таркибида ҳамда Яқин Шарқ қўмондонлиги сафида хизмат қилган. Шунингдек, Япониядаги оккупация кучлари таркибидаги Британия Ҳиндистон контингентининг почта ходими бўлган. 1968-йилда у Ҳиндистон Президенти томонидан ҳарбий мукофот – Ати Вишишт Сева медали (АВСМ) билан тақдирланган. Кейинчалик унга Армия почта хизматини ташкил этиш вазифаси топширилган ва натижада 1972-йил 1-мартда Армия почта хизмати корпуси алоҳида қўшин тури сифатида тузилган. Д. С. Вирк ушбу корпуснинг биринчи директори бўлган.

Манбалар