Dilmurod Nabiyev
Набиев Дилмурод Хамидуллаевич (1978-йил 20-сентябрда таваллуд топган) — Иқтисод фанлари доктори, профессор. Миллий тикланиш демократик партияси аъзоси. Қарши давлат университети ректори[1].
| Набиев Дилмурод Хамидуллаевич | |
|---|---|
| Таваллуди |
1978-йил 20-сентябр |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Тошкент давлат иқтисодиёт университети |
| Касби | Ректор |
Ҳаёти ва фаолияти
Набиев Дилмурод 1978-йил 20-сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек. 2001-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
1996—1997-йилда „ТАН-СИ“ мас’улияти чекланган жамияти маркетинг бўлими менежери, 1997—2000-йилда „Ўзбекинвест“ миллий суғурта компанияси менежери ассистенти, 2000—2008 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги И тоифали стенографисти, етакчи мутахассиси, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ёрдамчиси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2008-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Халқаро иқтисодий муносабатлар факултети декани ўринбосари, 2008—2010-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Халқаро иқтисодий муносабатлар факултети декани лавозимида фаолият олиб борган.
2010—2011-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати Фан ва илмий-техникавий тараққиёт масалалари бўйича гуруҳининг етакчи консултанти.
2011-2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича хизматининг Таълим ва кадрларни тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш гуруҳининг олий таълим масалалари бўйича етакчи консултанти.
2012—2014-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича хизматининг Фан ва илмий-техникавий тараққиёт масалалари бўйича гуруҳининг бош консултанти.
2014—2016-йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари.
2016—2017-йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири.
2017—2018-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари[2].
2018-йилда О'збекистон Республикаси Янги Қуролли Кучлар Академияси бошлиг'и [3]
- ↑ „Собиқ вазир Қарши давлат университетига ректор этиб тайинланди“.
- ↑ „Набиев Дилмурод Хамидуллаевич О`збекистон Республикаси Олий ва о`рта махсус та’лим вазирининг биринчи о`ринбосари лавозимига тайинланди“. 2023-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-август.
- ↑ „акад.уз янги давр“.
2018—2021-йилларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида фаолият юритган[1]. 2021-йил лавозимидан озод этилган[2][3].
Набиев Дилмурод 2021-йил феврал ойида Қарши давлат университети ректори лавозимига тайинланди[4][5][6] ва ҳозирги кунга қадар шу лавозимда фаолият юритиб келмоқда.
Манбалар
- ↑ „Янги спорт вазири тайинланди“. 2023-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-август.
- ↑ „Дилмурод Набиев лавозимидан озод этилди“.
- ↑ „Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев лавозимидан озод этилди“.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намед:0 - ↑ „Яна бир собиқ вазир ректорлик лавозимига тайинланди“.
- ↑ „Дилмурод Набиев аппоинтед ас Реcтор оф Карши Стате Университй“.