Dilmurod Quronov
Дилмурод Қуронов — Ўзбек адабиёцҳунослиги кафедраси профессори, филология фанлари доктори[1]. 1960-йилда Ўш вилоятида туғилган. 1987-йилда Андижон Давлат тиллар педагогика институтини „Рус тили ва адабиёти, она тили ва адабиёти ўқитувчиси“ ихтисоси бўйича имтиёзли тамомлаган[2].
| Дилмурод Қуронов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1960-йил 27-октябр Андижон |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон |
| Соҳаси | Адабиёцҳунос, муҳаррир |
| Илмий даражаси | Профессор |
| Машҳур ишлари |
|
| Веб-сайт | ҳттпс://қуронов.уз/ |
Илмий фаолияти
1993-йил Ўзбекистон Миллий университетида „Чўлпоннинг „Кеча ва кундуз“ романида характерлар психологизми“ мавзусида номзодлик ва 1998-йил „Чўлпон поэтикаси (насрий асарлари асосида)“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1995-йилда доцент, 2012-йилда профессор унвонини олган.
Дилмурод Қуронов илмий фаолияти давомида 3 та монография, 2 та дарслик, 1 та адабиёцҳуносликка оид луғат, 3 та ўқув қўлланма чоп эттирган. 3 та амалий лойиҳага илмий раҳбарлик қилган. Республика матбуотида 100 дан зиёд илмий мақола эълон қилган.
Асарлари
Дилмурод Қуроновнинг ўзбек адабиёцҳунослигининг долзарб масалаларига бағишланган „Руҳий дунё таҳлили“, „Чўлпон: ҳаёти ва ижодий мероси“, „Истиқлол дарди. Чўлпоннинг ижтимоий-сиёсий қарашлари тадрижи“, „Чўлпон насри поетикаси“, „Адабиёцҳуносликка кириш“, „Ғарб адабий танқидий тафаккури тарихи очерклари“, „Адабиёцҳунослик луғати“, "Адабий жараёнда „Мом синдроми“, „Мутолаа ва идрок машқлари“, „Завқимдан бир шингил“, „Талқин имконлари“, „Адабий ўйлар“, „Назарий қайдлар“, „Адабиёт ва бошқалар ҳақида“ номли китоблари чоп этилган. 2018-йилда „Адабиёт назарияси асослари“ номли дарслиги чоп этилган, мазкур дарслик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий ўқув юртлари филология факултетларида фойдаланиш учун тавсия этилган. Шунингдек, Дилмурод Қуронов таржимасидаги Эзоп масаллари алоҳида китоб ҳолида уч марта қайта чоп этилган.
Олим Чўлпон асарларини нашрга тайёрлаб чоп этиш ишларида ҳам фаол қатнашган. Жумладан, 1994-йилда Чўлпон 3 жилдлик асарлари тўпламининг 2-жилдини нашрга тайёрлаган, уни изоҳлар билан таъминлаган. Шу йили „Адабиёт надир?“ тўпламини нашрга тайёрлашда қатнашган. 1997-йилда Андижон вилояти Чўлпон жамғармаси ташкил қилинганидан буён жамғарманинг бош мутахассиси вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда. 2016-йилда 4 жилдлик Чўлпон асарлари тўпламини нашрга тайёрлаш ва чоп эттириш бўйича гуруҳга раҳбарлик қилган ҳамда ушбу жилдликнинг 2-жилдини нашрга тайёрлаб, изоҳлар билан таъминлаган. Шунингдек, 2022-йилда Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан нашр этилган 8 жилдлик „Жадидлар“ тўпламидаги „Абдулҳамид Чўлпон“ асари муаллифи[3].
Дилмурод Қуронов ташаббуси билан 2009-йил „Илмий хабарнома“ журнали ташкил қилинган. Олим мазкур журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлайди[2].
Манбалар
- ↑ „НУКТАДОН ОЛИМ, СЕРҚИРРА ИЖОДКОР ДИЛМУРОД ҚУРОНОВ 60 ЙОСҲДА!“ (2020-йил 27-октябр). 2022-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-декабр.
- ↑ 2,0 2,1 „Дилмурод Қуронов (1960)“ (2021-йил 28-март). 2022-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-декабр.
- ↑ „Турма – югур, Тинма – тириш, Букилма – юксал... Жадидларнинг ғоялари тирилмоқда, тарқалмоқда“ (2022-йил 19-июл). 2022-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-декабр.