Dilmurod Sayyid
Дилмурод Саййид (Дилмурод Саидов; 1962-йил, Тошкент) — ўзбекистонлик журналист, инсон ҳуқуқлари фаоли. „Эзгулик“ инсон ҳуқуқлари ташкилоти аъзоси.
| Дилмурод Саййид | |
|---|---|
| Таваллуди |
Дилмурод Саидов 1962-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти |
| Касби | журналист, инсон ҳуқуқлари фаоли |
| Дини | ислом |
Таржимайи ҳоли
Дилмурод Саййид 1962-йил Тошкент шаҳрида туғилган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факултетини ва форс тили мутахассислиги бўйича Тошкент Давлат университети ҳузуридаги махсус икки йиллик курсни битирган.
Фаолияти
Дилмурод Саййид бир неча йиллар давомида „Моҳият“[1], „Адвокат“ („Адвокат Пресс“)[2] газеталарида журналист сифатида фаолият юритган. У 2005-йилда „Адвокат Пресс“ газетасида эълон қилган „Йўқ ҳақида бадиҳа“ номли мақоласи учун матбуотдан четлатилган, барча нашрларга унинг мақолаларини чоп этиш тақиқлаб қўйилган. Шу мақоланинг ортидан „Адвокат Пресс“ газетаси ҳам ёпилиб кетган[3], газетанинг ўша мақола чоп этилган сони барча дўконлардан йиғиб олинган[4].
Шундан сўнг Дилмурод Саййид қатор мустақил ва мухолиф сайтлар учун мақолалар ёзган, Ўзбекистондаги „Эзгулик“ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи жамият аъзоси бўлган[4].
Қамалиши
Ўзининг танқидий мақолалари билан танилган[4] Дилмурод Саййидга 2009-йилда таъмагирлик, порахўрлик, товламачилик, қалбаки ҳужжатлар, штамп ва муҳрлар тайёрлаш айблари қўйилиб ҳибсга олинган ва ўша йилнинг 30-июл куни у Ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми „а“ банди, 228-модда 3-қисми ва 228-модда 3-қисми „б“ банди билан айбдор деб топилиб[5], 12,5 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Журналист судда ўзига қўйилган айбларни тўлиқ рад этган ва аслида ўзининг журналистик фаолияти учун суд қилинаётганини таъкидлаган[6]. Инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг сўзларига кўра Дилмурод Саййид устидан олиб борилган суд жараёнларида кўплаб қонун бузилишларига йўл қўйилган[7].
Дилмурод Саййид аввалига Навоийдаги қамоқхонада жазони ўтаган, кейинчалик уни Қарши шаҳридаги қамоқхонага кўчиришган[4].
2009-йилнинг 5-ноябрида Навоийда қамоқда сақланаётган журналистни кўриш учун йўлга чиққан турмуш ўртоғи Барно Жуманова ва 6 яшар қизи Рухшона автоҳалокатга учраб ҳалок бўлган[2].
2012-йил 3-май куни АҚШ давлат департаменти сиёсий таъқибга учраб қамоққа олинган журналистлар қаторида ўзбекистонлик Дилмурод Саййидни ҳам эслаб ўтиб, унга қўйилган таъмагирлик, товламачилик, порахўрлик каби айблар уйдирилган эканини, аслида журналист сиёсий босимлар ортидан қамоққа олинганини ва қамоқда унинг соғлиги ёмонлашганини айтиб, Ўзбекистон ҳукуматини журналистнинг саломатлигига эътибор қаратишга ва уни озод қилишга чақирган[8].
2018-йилнинг 3-феврал куни Қашқадарё вилояти Миришкор туманида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтган ва шу суд қарори билан Дилмурод Саййид муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган[5].
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўз расмий сайти орқали Дилмурод Саййиднинг озод қилинишини олқишлади[9].
Манбалар
- ↑ „Узбекистан: реформа СМИ не принесла желаемых результатов“. Институте фор Wар анд Пеаcе Репортинг. иwпр.нет (2005-йил 21-феврал). Қаралди: 24-ноябр 2023-йил.
- ↑ 2,0 2,1 „Журналист Дилмурод Саййид озодликка чиқди“. Америка Овози. америкаовози.cом (2018-йил 4-феврал). Қаралди: 24-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Буюк келажакни шубҳа остига қўйган журналист матбуотдан четлатилди“. Америка Овози. америкаовози.cом (2006-йил 30-март). Қаралди: 24-ноябр 2023-йил.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Журналист Дилмурод Саййид: "9 йил ноҳақ ўтирдим"“. ББC Неwс. Ўзбек. ббc.cом (2018-йил 4-феврал). Қаралди: 24-ноябр 2023-йил.
- ↑ 5,0 5,1 „Журналист Дилмурод Саид муддатидан илгари озодликка чиқарилди“. Газета.уз. газета.уз (2018-йил 6-феврал). Қаралди: 24-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Дилмурод Саййиднинг укаси Обид Саидов: "Акамнинг аҳволи ёмон"“. ББC Ўзбек. ббc.cом (2013-йил 19-март). Қаралди: 24-ноябр 2023-йил.
- ↑ „История дела: Дильмурод Саидов“. Фронт Лине Дефендерс. Қаралди: 24-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Жаҳон Матбуот куни арафасида яна Дилмурод Сайидни озод қилишга чақирилди“. ББC Неwс. Ўзбек. ббc.cом (2012-йил 25-апрел). Қаралди: 24-ноябр 2023-йил. „Биз Ўзбекистон ҳукуматини Дилмурод Саййидни озод қилишга, у ҳибсда сақлаб турилган пайтида зудлик билан тегишли тиббий муолажа билан таъминлашга ҳамда Ўзбекистондаги мустақил журналистлар бирор бир қўрқув ёки таъқибсиз фаолият юритишлари учун сиёсий фазони яратиш чораларини кўришга чақирамиз“.
- ↑ „Заявление посольства США по поводу освобождения Дилмурода Саидова“. У.С. Эмбассй ин Узбекистан. уз.усембассй.гов (2018-йил 5-феврал). Қаралди: 25-ноябр 2023-йил.