Дилноз — эртапишар тарвуз нави. Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтида Днепропетровский, Мраморний ва Огонёк навларини дурагайлаш йўли билан чиқарилган (Р. Ҳакимов, С. Қўчқоров, 1990). Д. ўртача палакланади, асосий палаги узун. Барги ўртача, ингичка, кулранг-яшил, барг асосида уйма барглари бир-бирига тегиб туради. [[Тарвузи думалоқ, деярли қора, тўрсиз, ингичка, узун кўринмайдиган тарамлари бор. Оғирлиги 3,5–4 кг . Пусти қалинлиги ўртача, қаттиқ. Эти ёрқин қизил, майин, ширадор. Меваси таркибида умумий қанд миқдори 7,6%, С витамини 7,3 мг% га боради. Уруғи майда, 1000 та уруғининг оғирлиги 50—55 г . Уруғи униб чиққанидан кейин меваси 85 — 90 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 300 с/га дан юқори. 1994-йилдан Ўзбекистоннинг барча вилоятларида экилади (қаранг [[Тарвуз).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил