Дилора Жуманиязовна Шарипова (1938-йил 9-июл, Тошкент, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олима, педагогика фанлари доктори, биология фанлари номзоди, профессор.

Дилора Шарипова
Таваллуди 1938-йил 9-июл (1938-07-09) (88 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Иш жойлари Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Таълими Тошкент тиббиёт институти Ўзбекистон жисмоний тарбия институти
Илмий даражаси педагогика фанлари доктори биология фанлари номзоди
Илмий унвони профессор
Мукофотлари

Биографияси

Дилора Шарипова 1938-йилнинг 9-июлида Тошкент шаҳрида зиёли оиласида туғилган[1]. 1955-йилда Тошкент тиббиёт институтининг педиатрия факултетига ўқишга киради. 1961-йилда институтни битириб, 1962-йилгача Чирчиқ туғруқхонасида микропедиатр бўлиб ишлаган. 1962—1963-йилларда „Санитария, гигиена ва касб касалликлари“ илмий текшириш институтида илмий ходим бўлиб фаолият кўрсатган. 1963-йилда Тошкент давлат педагогика институтининг „Анатомия, физиология ва гигиэна“ кафедрасининг аспирантурасига кириб, 1966-йилда „Турли ҳароратда овқат ҳазм қилиш аъзоларини бошқаришда туз ва сув алмашинувининг аҳамияти“ мавзусида диссертациясини ёқлаб, биология фанлари номзоди илмий даражасини оалди. 1966—1990-йилларда Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида лаборатория мудири, бўлим мудири, директорнинг илмий ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритди. 1967—1973-йилларда Ўзбекистон жисмоний тарбия институтининг педагогика факултетида сиртдан ўқийди. 1990-йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг „Ёш физиологияси ва мактаб гигиенаси“ кафедрасининг доценти, кейин шу кафедранинг мудири лавозимида фаолият юритди. 1990-йилда „Ўқувчилар гигиеник тарбиясининг илмий-педагогик асослари“ мавзусида диссертация ҳимоя қилиб, педагогика фанлари доктори илмий даражасини олган. 1993-йилда профессор илмий унвони берилади. 1997-йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг „Тиббий билим асослари“ кафедраси мудири, 1998-йилдан ҳозирги вақтгача Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети „Зоология ва анатомия“ кафедрасининг профессори лавозимида ишлаб келмоқда[1].

Илмий фаолияти

500 дан ортиқ илмий мақолалар, 20 дан зиёд монография, 100 дан зиёд услубий қўлланмалари муаллифидир[1]. Илмий изланишлари натижасига кўра Ушинский номли мукофотга сазовор бўлган. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим аълочиси, И даражали „Соғлом авлод учун“ ордени соҳибаси (1998)[2]. „Халқаро педагогик таълим фанлар академияси“нинг мухбир аъзоси (1999), 2000-йилдан шу академиянинг академигидир. 2019-йилдан Турон академияси, 2022-йилдан „Антик дунё“ академияси академиги[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет. 
  2. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.08.1998 йилдаги ПФ-2074-сон Фармони“.

Ҳаволалар