Dilorom Omonullayeva
- Зиёсферада исми Дилором ва фамилияси Омонуллаева бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Дилором Омонуллаева (1959-йил 1-октабр, Тошкент, Ўзбекистон ССР – 2025-йил 31-май Тошкент, Ўзбекистон) – таниқли ўзбек бастакор. „Дўстлик“ ордени совриндори (1998), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (2009). „Офарин“ мукофоти соҳибаси[1], Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби. ЎзРес ДК ҳузуридаги Ботир Зокиров МЕСИ кафедра мудири, профессор. [2]
Дилором Омонуллаева | |
|---|---|
| Файл:Дилором Омонуллаева.жпг | |
| Таваллуди |
Дилором Дарвиновна Омонуллаева 1-октябр 1959-йил |
| Вафоти |
31-май 2025-йил (65 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
Ҳаёти
Дилором мусиқачилар оиласида туғилган. Унинг бобоси мусиқали драма театри артистларидан бири Муҳаммаджон Холмухамедов шу театрнинг артисти Сан'атхон Холмухамедова (онаси) (Халқ орасида қизон, деб танилган созанда ва хонанда) ва болаларни эстетик тарбиялаш бўйича илмий-услубиётнинг мутаҳасисларидан Дарвин Омонуллаевларнинг фарзанди. Дастлаб, Виктор Успенский номидаги махсус мусиқа мактабида фортепиано синфи бўйича ўқийди ва профессор Борис Зейдман синфида композициядан ҳам қўшимча сабоқ олади. Дилором Омонуллаева 1978-йил мактабни муваффақиятли битириб, О'збекистон консерваториясининг композиторлик факултетида профессор Б. И. Зейдман синфида таҳсил олди. Б.И.Зейдман вафотидан сўнг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, композитор Румил Вилданов синфида ўқишни давом эттирди. Ёш мутахассис талабалик давридаёқ 1984-йилда Ҳамза хотирасига бағишланган „Соната № 1“, „Самарқанд манзаралари“, фортепиано учун „Соната № 2“, бир неча романслар ва ИИИ қисмли квартет, фортепиано ва флейта учун „Помир эскизлари“ полифоник песаларни тақдим этиб, Тошкент давлат консерваториясини имтиёзли диплом билан битирди. Ёш мутахассис йўлланма билан Гулистон санъат билим юртида 1984—1986 йилларда мусиқа фанларидан дарс бера бошлади. 1986—1990-йилларда Омонуллаева консерваторияда профессор Т.Қурбонов синфида ассистент – стажёр сифатида сабоқ олади[3].
Дилором Омонуллаева 2025-йил 31-майда вафот этган[4].
Бастакорлик фаолияти
Дилором 1990—1993-йилларни консерваторияда „Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси“да ўқитувчи бўлиб ишлай бошлади. Омонуллаеванинг ижодий фаолиятида замонавий эстрада қўшиқчилик санъати устувор туради. У замондош шоирлардан У. Азимов, З. Обидов, Ж. Жабборов, Й. Мирзо, П. Мўмин, У. Ўтамов, М. Омон, Б. Ражаб, Н. Нарзуллаев, Й. Суюнов, Э. Мадрахимов, З. Мўминова ва Ҳ. Худойбердиева ва бошқаларнинг сўзларига, турли мавзуларда 100 дан ортиқ қўшиқлар яратган.
Улар орасида „Мен сени ҳеч кимга бермайман“, „Ёмғр ёғди“, „Саратон“, „Сиз ёққансиз менга ҳамиша“, „Икки дарахт“, „Сен қайдасан“, „Азизим“, „Бахтиёрим“, „Яшнайвер Ўзбекистон“, „Қора атлас“, „Армон бўлмасин“, „Кўнглим қуши қўлингда“, „Йиғлама“, „Ёлғон дунё“, „Оташ замон“, „Билсанг эди“, „Элигия“ ва бошқа шу каби басталанган асарлари эстрада хонандалари К. Раззоқова, К. Қаюмов, М. Ойнақулова, А. Раҳимова, Р. Бо’ронова, ака-ука Саидориповлар ижроларида машҳур бўлди. Омонуллаеванинг болалар учун ҳам яратган қўшиқлари бор. Жумладан 1985-йилда „Гул қўшиги“ мултфилми учун мусиқа басталаган[5]. Дилором 1997-йилда „Шарқ тароналари“ халқаро мусиқа фестивали мадҳиясига мусиқа басталаган.
2001-йилда Ўзбек миллий театри очилишига У. Азимов шеърига „Миллий театр мадҳияси“ни яратди. 1998-йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси мадҳиясини Н. Комилов шеъри билан яратди. Ватанпарварлик мавзусида 30 га яқин қўшиқлар жумладан, „Зарралари зар ватан“, „Туғилган кунинг муборак бўлсин“, „Сен менинг Ватаним“, „Тўйларинг муборак“, „Азизи бўстон-Ўзбекистон“, „Ҳумо қушим“, „Ўзбекистон ватаним маним“ каби кўплаб қўшиқлар яратди.
Ютуқлари
Дилором Дарвиновна Омолуллаева 1998 йили „Дўстлик ордени“ билан тақдирланган. У 2009-йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими фахрий унвони, „Офарин мукофоти“ соҳибаси, „Ўзбекистон-Ватаним маним“ ва бошқа танловлар совриндори бўлган.
Манбалар
- ↑ „АМАНУЛЛАЕВА ДИЛОРОМ“ (Русча). Cоммус.уз. Қаралди: 4-август 2022-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ Бастакорнинг сўзларидан ёзиб олинди
- ↑ „О’збекистонда хизмат ко’рсатган маданият ходими Дилором Омонуллаева туг’илган кун“ (О'збекча). Тақвим.уз. 2022-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-август 2022-йил.
- ↑ „Бастакор Дилором Омонуллаева вафот этди“. Кун.уз (2025-йил 31-май). Қаралди: 2025-йил 31-май.
- ↑ „Амануллаева Дилором“ (Русча). Вс-cомпосер.народ.ру/. Қаралди: 4-август 2022-йил.