Зиёсферада исми Дилором ва фамилияси Раҳимова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Дилором Раҳимова (1947.20.4, Урганч шаҳри) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Хоразм педагогика институтини тугатган (1971). 1971-йилдан Хива шаҳридаги 9, 1982—2000-йилларда 11-мактабда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси сифатида фаолият юритган. Болаларга таълим беришда янги педагогик технологиялардан фойдаланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил