Дилрабо, дилрубоб — торли камонли мусиқа чолғуси. Ҳозир 4 асосий, 17 қўшимча садо бериб турадиган торлари, 17—20 металл пардалари бўлиб, хроматик товушқаторга эга. Асосан, Афғонистонда кенг тарқалган, Ҳиндистонда ҳам учрайди. 30-йилларгача Бухорода баъзи ғижжакчилар томонидан ишлатилган.

Дилрабо- қизлар исми сифатида ҳам қо'лланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил