Зиёсферада исми Дилшод ва фамилияси Мансуров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Дилшод Исматович Мансуров (1983.12.12, Тошкент вилояти, Келес шаҳри) — эркин курашчи, халқаро миқёсдаги спорт устаси. „Ўзбекистон ифтихори“ (2001). Мансуров 9 ёшидан бошлаб Нурлан Жақсиликов мураббийлигида эркин кураш билан шуғулланади. Тошкент иқтисодиёт университети талабаси (2003). Бутунжаҳон ўсмирлар ўйинлари ғолиби (1998, Москва), ёшлар ўртасида Осиё чемпиони (2001, Деҳли), икки карра жаҳон чемпиони (2000, Нанси; 2001, Тошкент). 55 кг вазн тоифасида Осиё чемпиони олтин медалини қўлга киритган (2002, Пусан)[1].

Дилшод Мансуров
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1983-йил 12-декабр (1983-12-12) (42 ёш)
Келес, Тошкент тумани, Тошкент вилояти, ЎзССР
Спорт
Мамлакат Ўзбекистон
Қайси спорт Эркин кураш
Мураббий(лар)и Нурлан Жақсиликов
Медаллар
Oʻzbekiston iftixori

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил