Dilshod Nuraliyev
Дилшод Нуралиев (Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида 1969-йил 19-ноябрда туғилган) —ўзбек футболчиси ва мураббийи.
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Таваллуд санаси | 1969-йил 19-ноябр | ||
| Таваллуд жойи |
Оққўрғон тумани, Тошкент вилояти, | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб |
| ||
| Бошқарган клублари | |||
| Йиллар | Жамоалар | ||
| 2008—2010 2011—2013 2014—2015 2015 2017 2018 2019 2020— 2020 |
| ||
Биографияси
Мураббийлик фаолияти
„Пахтакор“ жамоаси билан
Мураббийлик фаолиятини „Пахтакор“ академиясида бошлаган. Нуралиев 2009-йилда „Пахтакор“ клубида 1996-йилда туғилган ўйинчилар жамоасида мураббий вазифасини бажарган кезлари бир қанча халқаро турнирларда ғолиб чиққан. 2009-йил 1-июндан 4-июнгача Киевда ХХ-асрнинг 60-70-йиллари афсонавий дарвозабони шарафига атаб „Виктор Банников кубоги 2009“ халқаро турнири ўтказилган. Нуралиев бошчилигидаги „Пахтакор-1996“ жамоаси гуруҳ босқичининг учта ўйинида ҳам ғалаба қозониб, финалда Киевнинг „Динамо“ жамоаси билан тўқнаш келади ва тенгдошлари устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади[1][2][3].
2009-йилнинг ноябр ойида „Пахтакор-1996“ жамоаси Краснодарда Валентин Иванов таваллудининг 75 йиллиги шарафига ўтказилган халқаро турнирда ғолиб бўлади. 6 жамоа иштирокида ўтган турнирнинг биринчи турида ўтказилган ўйинлар натижасига кўра ғолиб ва совриндорлар аниқланиб кейинг босқичга ўтказилган. 8-ноябр куни Кримск шаҳрида ўтган турнинг сўнгги ҳал қилувчи баҳсида „Пахтакор“ ёшлари Назраннинг „Ангушт“ жамоасини 6:0 ҳисобида мағлуб этишган[4][5]. Бундан ташқари, „Пахтакор-1996“ жамоаси Нуралиев бошчилигида 2009-йилда Михаил Ан ва Федоров хотирасига бағишланган „Пахтакор-79“ (Ўзбекистон) турнирларида ҳам ғолибликни қўлга киритишган.
2010-йилда Нуралиев бошчилигидаги „Пахтакор-1996“ академияси жамоаси Алкобендас (Испания) шаҳрида ўтказилган „Гоалеарнинг Интернатионал“ халқаро ёшлар турнирида иштирок этишади. Турнирда 8 та жамоа бош соврин учун кураш олиб борган. Гуруҳ босқичида „Пахтакор“ футбол академияси тарбияланувчилари ҳар учала ўйинда ҳам ғалаба қозонишган. Аввалига „Адарве“ жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейин „Атлетико Мадрид“ни 2:0 ҳисобида мағлуб этади. Учинчи турда эса „Сан-Фернандо“ ёшлар жамоасини ҳам 2:0 ҳисоб билан мағлуб этган. Ярим финалда „Алкобендас“ жамоаси билан тўқнаш келган „Пахтакор“ шиддатли курашда минимал 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Турнир финалида „Пахтакор“ жамоаси „Алкала“ жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир ғолибига айланган. Бешта ўйинда Нуралиев шогирдлари рақиблар дарвозасига жами 13 та гол уриб, ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юборишган[6][7][8].
15-17 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси
2011-йилда Нуралиев 15 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланади. Унинг раҳбарлигида 2011-йил 1-9-октабр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 16 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоалари ўртасидаги 2012-йилги Осиё чемпионатига саралаш босқичидан ўтган миллий терма жамоамиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди. 2012-йилда БААда бўлиб ўтган 16 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида миллий терма жамоа асосий вақтда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Япония ўсмирларини пеналтилар сериясида 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, биринчи ўринни эгаллайди. Ушбу муваффақиятдан сўнг 16 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қитъа кубогини қўлга киритган мамлакатнинг биринчи терма жамоасига айланади.[9][10]
2012-йилги 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунларига кўра, жамоа 2013-йили Туркияда бўлиб ўтган ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киратади. Жамоа гуруҳда ишончли ўйин намойиш этиб кейинг босқичга ўтади. Аммо 1/8 финалда кутилмаганда Гондурасга минимал 0:1 ҳисобида имкониятни бой беради. Нуралиев ўйин олдидан жамоа ҳужумкор футбол ўйнашини такидлаб ўтади. Бироқ 24-дақиқада терма жамоа ҳимоячиси Акрамжон Комилов майдондан четлатилгани сабабли Нуралиев ўйинни қайта тиклашга мажбур бўлади ва жамоа дастлаб режалаштирилган тактикани амалга ошира олмайди.
2012-йил якунига кўра Нуралиев Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан „Йилнинг энг яхши болалар ва ўсмирлар мураббийи“ ва Миржалол Қосимовдан кейинги номинация бўйича йилнинг иккинчи мураббийи деб топилган[11]. 2012—2013-йилларда Нуралиев кетма-кет икки марта „Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи“ номинациясини қўлга киритган.
2013-йил декабр ойи охирида Дилшод Нуралиев биринчи лигада тўп сураётган „Пахтакор-2“ жамоасига мураббий этиб тайинланади[12].
22 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси
УФФнинг 2015-йил 23-июн куни бўлиб ўтган йиғилишида Виктор Жалиловни 22 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоасига янги бош мураббий этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинади. Дилшод Нуралиев мураббий ёрдамчиси этиб тайинланади[13].
15 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси
Нуралиев 2017-йилда 15 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоасига янги мураббий этиб тайинланади. 2017-йил сентабр ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё чемпионати-2018 саралаш турнирида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳда атиги 3-ўринни эгаллаб, 2006-йилдан буён илк бор Осиё чемпионатига чиқа олмайди. 2017-йилнинг 27-сентабр куни Ўзбекистон футбол федерацияси Нуралиевни терма жамоадаги қониқарсиз натижаси учун лавозимидан озод қилади.
2018-йил 3-феврал куни Нуралиев „Сурхон“ (Термиз) клубига бош мураббий этиб тайинланади.
Ютуқлари
„Пахтакор“ жамоаси билан
- 2009-йил — Валентин Иванов шарафига ўтказилган халқаро турнир ғолиби.
- 2009-йил — „Виктор Банников кубоги“ халқаро турнири ғолиби.
- 2010-йил — Алкобендасдаги „Гоалеарнинг Интернатионал“ халқаро турнири ғолиби.
Ўзбекистон У15-17жамоаси билан
- 2012-йил — У16 Осиё чемпионати ғолиби.
Шахсий ютуқлари
- 2012-йил — Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи.
- 2013-йил — Ўзбекистонда йил мураббийи.
- 2012,2013-йиллар — Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи.
Мукофотлари
- Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий[14].
Манбалар
- ↑ „Кубок Банникова — 2009“ (деадлинк). ффк.киэв.уа (5-июн 2009-йил). 9-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „«Пахтакор» обыграл киевское «Динамо» и завоевал Кубок Банникова“. Узрепорт.уз (6-июн 2009-йил). 8-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „«Динамо» (до 13): второе место на Кубке Банникова-2009“. Официальный сайт «Динамо» Киев (5-июн 2009-йил). 8-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „«Пахтакор» выигрывает пока что только заграницей“. Узрепорт.уз (9-ноябр 2009-йил). 8-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Футболисты из Узбекистана стали победителями международного турнира в честь Валентина Иванова“ (деадлинк) (8-ноябр 2009-йил). 8-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Воспитанники «Пахтакора» выиграли турнир в Испании“. УзДаилй.уз (23-июн 2010-йил). 8-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-июл 2022-йил.
- ↑ „Победа «Пахтакора» в Испании!“ (деадлинк) (23-июн 2010-йил). 8-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Узбекистан фоотбалл теам, Пакҳтакор Cлуб висиц ГОАЛеарнинг Ресиденcе“ (инглизча) (деадлинк). Интерсоccермадрид.cом. (28-июн 2010-йил). 8-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Юношеская сборная Узбекистана по футболу стала чемпионом Азии“. газета.уз (7-октабр 2012-йил). 29-январ 2013-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Юношеская сборная Узбекистана (до 16) выигрывает главный трофей в Азии“. спорц.ру (7-октабр 2012-йил). 29-январ 2013-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ФФУ наградила лауреатов 2012 года“ (деадлинк). олймпиc.уз (21-феврал 2013-йил). 8-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Илхом Муминжонов будет тренировать молодых пахтакоровцев“. Чампионат.асиа (8-январ 2013-йил). 8-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Джалилов сменил Ашурматова на посту главкома олимпийской сборной Узбекистана“ (деадлинк). спорц.уз (25-июн 2015-йил). 26-июн 2015-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ О награждении в связи с двадцать второй годовщиной независимости Республики Узбекистан группы работников науки, образования и других социальных сфер, 23.08.2013 (Wайбаcк Мачине сайтида 8-январ 2014-йил санасида архивланган)