Dilshod Otin
| Дилшод Отин | |
|---|---|
| Таваллуди |
Дилшод Раҳимқул сўфи қизи 1800-йил |
| Вафоти |
1907-йил Қўқон |
| Касби | Шоира |
Дилшод Отин, Дилшоди Барно (форсча: دلشاد برنا)[1], Барно (тахаллуслари; асл исм: Дилшод Раҳимқул сўфи қизи ёки Раҳмонқул Сўфи Истаравшани қизи[1]; 1800-йил, Ўратепа – 1907-йил, Қўқон) – ўзбек ва тожик шоираси, маърифатпарвар.
Ҳаёти
Дилшод Отин 1800-йил Ўратепада туғилган. Отаси Раҳмонқул Сўфи Истаравшани шоир бўлиб, ундан савод ўрганган. 1812-йили Умархон Ўратепани босиб олади ва бошқа асирлар каби Дилшод Отинни ҳам Қўқонга олиб келади. Умархон саройидан қутилган Дилшод Отин Тошмахдум исмли одамнинг хонадонидан паноҳ топади. Сўнг ўзбек тилини мукаммал ўрганади ва Дилшоди Барно тахаллуси остида тожик ва ўзбек тилларида ғазаллар ёзади[1].
Аввалига қайнонаси билан, унинг вафотидан кейин 51 йил мактабдорлик қилиб, хотин-қизларга хат-савод ўргатади. Унинг мактабида 891 нафар ўзбек қизи таҳсил олган бўлиб, улардан Анбар Отин, Тўтиқиз, Хайринисо, Баҳринисо каби шоиралар унинг шогиртлари ҳисобланади.
Дилшод Отин ғазал, мухаммас, масаддас, чистон ва бошқалар билан бирга хотираномалар ҳам яратган. Унинг 91 та ўзбекча ва 51 та тожикча шеъри, „Тарихи муҳожирон“ („Муҳожирлар тарихи“) бадиий-тарихий асарининг ўзбекча ва тожикча 3 қўлёзма нусхаси („Тазкираи Барно“, „Сабот ул-башар маа тарихи муҳожирон“ – „Инсон матонати ва муҳожирлар тарихи“, „Мунтахаб алашъори Барно“ – „Барнонинг танланган шеърлари“) бизгача етиб келган. Буларда ўзаро урушлар, халқнинг турмуш шароити ва бошқа ижтимоий-сиёсий воқеалар ўз ифодасини топган.
Туркистонни чор Россияси босиб олишига бўлган муносабатда шоира замондошларидан илгарилаб, бу ҳодисанинг барча оқибатларини тўғри тушунган. Шу жиҳатдан Дилшод Отин шеърияти халқ тақдирининг бадиий йилномаси даражасига кўтарилди. Шу билан бирга шоира бахтиёр замон, яхши кунлар келишига ишонди („Бу жабру зулмат албат муваққат…“, „Фарғона“ ва бошқалар), туркистонликларни дўст-иноқ яшашга ундади („Халойиқ, борсангиз…“, „Тарихи мухосара“ ва бошқалар). Дилшод Отин лирикасида муҳаббат ва садоқат мавзуси, ватан ва инсон озодлиги масаласи уйғунлашиб кетган („Сочим сунбул деюрлар…“, „Фалакда сузувчи ой…“ ва бошқалар).
Дилшод Отиннинг „Тарихи муҳожирон“ асарида ХИХ аср Қўқон хонлигидаги тарихий, ижтимоий-сиёсий воқеалар акс этган. Аёлларни маърифатли, эркин, жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзолари бўлишга чорлаган. Шунингдек, асарда Ўратепа ва Қўқонда яшаган 30 дан ортиқ шоир ва шоиралар ижоди ҳақида маълумот келтирилган. Дилшод Отин асарлари қўлёзмаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади (инв. № 1207). Асарлари ўзбек ва тожик тилларида нашр қилинган.
Ўзбек ва тожик тилларида ижод қилган зуллисонайн шоир Дилшод Отин 1907-йилда Қўқонда вафот этган[1].
Адабиётлар
- Танланган асарлар, Т., 1972;
- Зебуннисо, Дилшод ва Анбар Отин шеъриятидан, Т., 1981.
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Қодирова М., Дилшод, Т., 1971.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Дилшод Отинга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |