Dilshod Turdiyev
Дилшод Шермаҳаммадович Турдиев (туғ. 19-октябр 1991-йил, Фарғона, Фарғона вилояти, Ўзбекистон) — юнон-рум услубидаги ўзбек курашчиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Икки карра Осиё чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари совриндори, ХХХИ ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.
| Дилшод Турдиев | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
19-октябр 1991-йил Фарғона, Фарғона вилояти, Ўзбекистон |
| Бўйи | 178 |
| Вазни | 75 |
| Спорт | |
| Қайси спорт | юнон-рум кураши |
Мартаба
2002-йилда Қаҳрамон Ибрагимов бошчилигида „Динамо“ спорт жамиятида шуғуллана бошлади[1]. 2008-йилда кадетлар ўртасида Осиё чемпиони, 2011-йилда эса ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати кумуш медали совриндори бўлди.
2010-2014-йилларда Ўзбекистон Жисмоний тарбия институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети)да таҳсил олган[2].
2012-йилда қитъа саралаш турнирида 66 кг вазн тоифасида Тайюан (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХ ёзги Олимпия ўйинларига лицензия олишга уриниб кўрди, бироқ саралаш баҳсларида мағлуб бўлди[3].
2014-йилда Остона (Қозоғистон) шаҳрида ўтказилган кураш бўйича Осиё чемпионатида 71 килограммгача бўлган вазн тоифасида 1/8 финалда япониялик Цутому Фужимурани мағлубиятга учратган, аммо кейинги босқичда қозоғистонлик Қайрат Туголбоевга ютқазиб қўйганди[4]. Ўша йили Тошкентда ўтказилган кураш бўйича жаҳон чемпионатида у биринчи даврада латвиялик курашчи Кристапс Калнакарклисни 6:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, кейинги босқичда арманистонлик Варшам Боранянга 10: 2 ютқазиб қўйди. Инчхон шаҳрида (Корея Республикаси) бўлиб ўтаётган Ёзги Осиё ўйинларида вазни 71 килограммгача бўлган полвонлар финалида кореялик курашчи Чон Жихюнга 9:0 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирнинг кумуш медалини қўлга киритди. 2014-йил охирида Бирлашган Жаҳон Кураш ташкилоти маълумотларига кўра курашчилар рейтингида у тўққизинчи ўринни эгаллади[5].
2015-йилда Дўҳа (Қатар) шаҳрида ўтказилган кураш бўйича Осиё чемпионатида 75 килограммгача бўлган вазн тоифасида у ярим финалда кореялик Олимпиада чемпиони полвон Хён Ву Кимга ютқазиб, бронза медалини қўлга киритди[6].
2016-йилда Остона шаҳрида (Қозоғистон) бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларининг қитъа саралаш турнирида 75 килограммгача вазн тоифасида у яна финалда кореялик курашчи Хён Ву Кимга ютқазиб қўйди, аммо Рио-де-Жанейрода (Бразилия) Олимпиада ўйинларига лицензияни қўлга киритди[7].
Бангкок шаҳрида (Таиланд) ўтказилган кураш бўйича Осиё чемпионатида 75 килограммгача бўлган вазн тоифасида финалда жаҳон чемпионати совриндори қозоғистонлик курашчи Досжан Картиковга ютқазиб қўйди[8]. Ёзги Олимпиада ўйинларида у иккинчи даврада сербиялик курашчи Виктор Немеш билан учрашди, аммо кескин курашда ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлди.
2017-йили Ню Деҳли (Ҳиндистон) шаҳрида ўтказилган кураш бўйича Осиё чемпионатида 75 килограммгача бўлган вазн тоифасида у бор-йўғи саккизинчи ўринни эгаллади. 2018-йилда у спорт карерасини якунлади.
Манбалар
- ↑ „Интернатионал Wрестлинг Датабасе“. www.иат.уни-леипзиг.де. Қаралди: 2021-йил 14-август.
- ↑ „ЗиёНЕТ › Деятели › Турдиев Дилшод Шермахаммадович“. wеб.арчиве.орг (2017-йил 22-декабр). 2017-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-август.
- ↑ „Интернатионал Wрестлинг Датабасе“. www.иат.уни-леипзиг.де. Қаралди: 2021-йил 14-август.
- ↑ „Wайбаcк Мачине“. wеб.арчиве.орг (2015-йил 24-сентябр). 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-август.
- ↑ „Семь борцов из Узбекистана вошли в мировой рейтинг лучших в 2014 году“ (ру). Подробно.уз. Қаралди: 2021-йил 14-август.
- ↑ ҳттпс://уww.орг/ситес/дефаулт/филес/медиа/доcумент/эвент/ресулц/ресулц_05_доҳа_0.пдф[сайт ишламайди]
- ↑ „Борец Дильшод Турдиев получил лицензию на Олимпиаду“ (ру-УЗ). Газета.уз (2016-йил 20-март). Қаралди: 2021-йил 14-август.
- ↑ ҳттпс://уww.орг/ситес/дефаулт/филес/медиа/доcумент/эвент/ресулц/бангкок-cовер.пдф[сайт ишламайди]