Dilshod Xamzayev
Дилшод Боймуродович Ҳамзаев (1969-йил 16-мартда ЎзССРнинг Қашқадарё вилоят Ғузор туманида туғилган) — ўзбек давлат арбоби, 2020-йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси "Адолат" социал-демократик партияси ИВ чақириқ депутати. Саноат, қурилиш ва савдо қўмитаси аъзоси[1]. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бошқарма бошлиғи.
| Дилшод Боймуродович Ҳамзаев | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1969-йил 16-март Ғузор тумани, Қашқадарё вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Сиёсий партияси | „Адолат“ социал-демократик партияси |
| Таълим |
Ўзбекистон Миллий университети; Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси |
Биографияси
Дилшод Ҳамзаев 1969-йил 16-апрелда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган. 1993-йилда Тошкент Давлат университетини, 1998-йилда эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ҳамзаев меҳнат фаолиятини 1993-йилда Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси инспектори лавозимидан бошлаган. 1999-2000-йилларда Тошкент шаҳар Миробод тумани Давлат солиқ инспексияси гуруҳ бошлиғи лавозимида ишлаган. 2000-2005-йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтида етакчи илмий ходим, директор ўринбосари вазифаларида меҳнат қилган. 2005-2006-йилларда Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар маркази лойиҳаси бўйича тадқиқот гуруҳига раҳбарлик қилган. 2006-2007-йилларда „Умумтаълим мактабларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш“, 2007-2010-йилларда „Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув адабиётларини нашр этиш тизимини такомиллаштириш“ лойиҳаларини амалга оширишга раҳбарлик қилган. 2011-2017-йилларда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2017-2018-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Коммунал хўжалиги, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош инспектори бўлган[2].
2018-2019-йилларда Иқтисодиёт вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида, 2019-йилдан эса Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.
Дилшод Боймуродович 2020-йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва „Адолат“ социал-демократик партияси фраксияси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо қўмитаси аъзоси ҳисобланади[3].
Манбалар
- ↑ „ 316-ИВ-сон 10.06.2020. О создании межпарламентской группы Олий Мажлиса Республики Узбекистан по сотрудничеству с Парламентом (Стортинг) Королевства Норвегия“. www.лех.уз. 2021-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-май.
- ↑ „Кандидаты“ (ру). элеcтионс.уз. 2021-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-май.
- ↑ „Депутаты“. парлиамент.гов.уз. 2021-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-май.