Дилшод офо бегим (? - 1383) — Амир Темурипнт хотинларидан бири. Амир Темур 1374 йил Жета (Мўғулистон) ҳукмдори Қамариддинга қарши қўшин тортиб, рақибини таъқиб этиб Учфармон ва Отбоши орқали шарқдан Фарғона водийсига кирганда, ўғли Жаҳонгир Мирзо Қамариддиннинг лашкарбошиси Шамсуддинбекнинг хотини Буён оғо ва қизи Дилшод оғони асир тушириб отаси ўрдугоҳи (Арпа мавзеи)га келтирган. Амир Темур Д. о. б.га майл билдириб унга уйланган. Д. о. б. Амир Темурнинг ҳарбий сафарларида унга доимо ҳамроҳ бўлган. Амир Темур Хуросондаги Хабушон ш. (ҳоз. Кучон)ни эгаллаган пайтда (1383) Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, "...Маҳди улё Дилшод оғоға марази пайдо бўлиб, Самарқанд сори йибардилар... Тўнгқуз йилида, етти юз сексон бешда (1383 йил ёзи) ҳазрат соҳибқироннинг ҳарам муҳтарами Дилшод оғо вафот бўлди" ("Зафарнома", Т., 1997, 98-6.). Д. о. б.дан фарзанд борйўқлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил