"ДИЛХИРОЖ", Дилҳарош (форс. — дилни тирновчи) — ўзбек, уйг'ур ва тожик халқларининг мумтоз рақс куйи. Бош оҳанги ривожланиши жараёнида пешрав услуби етакчи ўрин тутади. Дилхирожнинг оммабоп яллаларга яқин ашула йўли ҳам мавжуд бўлиб, Тожикистонда "Сийнахуруш" деб юритилади. Лад ва куй-оҳанг асослари Бузрук мақоми йўлларига яқин. Дилхирож ривожининг юқори қисмида "Зебо пари" авжи ишлатилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил