Дима Қаюм (асл исми Дилшод Болтабоев; 3-август 1983-йил, Риштон, Фарғона вилояти) — блогер, тадбиркор, ҳунарманд, “Менким, Дима Қаюм” номли китоб муаллифи[1].

Дима Қаюм
Файл:Дима Қаюм.жпг
Таваллуди
Дилшод Абдуллаевич Болтабоев

1983-йил 3-август (1983-08-03) (43 ёш)
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими 1990–2000-йиллар Риштон 2-мактаб
Касби Блогер, тадбиркор, ҳунарманд
Веб-сайти Фаcебоок

Ҳаёти

Дилшод Абдуллаевич Болтабоев 1983-йил 3-августда Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. 1990–2000-йиллар давомида Риштон тумани 2-сонли умумй ўрта таълим мактабида таҳсил олган.

Отаси мактабда рус тили фани ўқитувчиси ва онаси болалар боғчасида тарбиячи бўлиб фаолият юритган[2]. 2 нафар фарзанди бор.

Унинг тахаллуси аббревиатура шаклида яъни “ДИМА — Дилимга Иймон Марҳаматингни Аямагин”; Абдуқаюм ўрнига эса қисқа қилиб “Қаюм” сўзи олинган[3]. 2017-йилда унинг Фаcебоокдаги шахсий саҳифасида эълон қилинган ҳазил-ҳангомаларидан таркиб топган “Менким, Дима Қаюм” номли китоби нашрдан чиққан[1]. 2019-йилда Ўзбекистон Либерал демократик партиясига аъзо бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлигига ўз номзодини қўймоқчи бўлган[4], лекин нияти амалга ошмаган[5]. 2020-йилда Халқаро Исломий хайрия ташкилоти билан ҳамкорликда хайрия тадбирини уюштирган[6].

Кутубхона бузилиши можароси

Дима Қаюм ўз ташаббуси билан 2017-йилда Риштон марказидаги деҳқон бозорида халқдан тушган хайрия ҳисобига “Рошидоний” номли халқ кутубхонаси очган[7][8][9][10]. 2018-йилда янги бинода очилиш маросими бўлган[11]. Ушбу кутубхонага соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов тиббиётга оид китоблар совға қилган[12].

2018-йилда Риштон туман ҳокимилиги тарафидан кутубхонани бузиш кераклиги айтилган[13][14]. Шу йили Риштон тумани марказида олиб борилаётган бузилиш ва қурилиш ишлари оқибатида[15] ушбу кутубхонани бузиб ташлаш учун “Деҳқон бозори” МCҲЖ бошқаруви раиси И.Орипжоновдан огоҳлантириш хати олган[16]. Дима Қаюм ўзи очган кутубхонани сақлаб қолиш учун президент Шавкат Мирзиёевдан[16] ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжоновдан ёрдам сўраган[17][18][19]. Бундан ташқари зиёли одамлар бу воқеани Фарғона вилояти ҳокимига етказишган ва ҳоким эса кутубхона бузилмаслигини ҳамда зарур ҳужжатлар тахлаб берилишини айтган[20].

2019-йилда унга халқ кутубхонаси бунёд этилиши учун янги қурилаётган бозор ҳудудидан жой берилган[21]. Бундан сўнг эса Дима Қаюм 5 нафар бозорчи аёллар ҳужимига учраган ва уларни судга берган[22][23][24]. Бу ҳужум эмас, тадбиркорларнинг тушунмовчили бўлган деган манбалар ҳам бор[25][26]. Суд бу аёлларга нисбатан энг кам иш ҳақининг 22 баробарида жарима тўлашга қарор қилган[27]. Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Риштонга бориб Дима Қаюм билан учрашган ва кутубхона қурилишига ўзи кафил бўлишини айтган. Комил Алламжонов эса кутубхона қурилиши учун маблағ ажратилишини ма’лум қилган[28].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Дилшод Болтабоев. Менким, Дима Қаюм, Тузувчи: Муҳаммад Темур А’зам, Тошкент: ʻʻҚақнус Медиаʻʻ нашриёти, 2017-йил — 88-бет. ИСБН 978-9943-4932-2-3. 
  2. ↑ Ботир Мадиёров. „Дима Қаюмнинг жайдари фалсафаси“. Халқ сўзи (25-июл 2022-йил). 2022-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-май 2024-йил.
  3. ↑ Навбаҳор Имамова. „Риштондан мобил-салом: Дима Қаюм билан юзма-юз“. Америка овози (2-январ 2019-йил). Қаралди: 4-май 2024-йил.
  4. ↑ Хабар.уз. „Дима Қаюм депутатликка ўз номзодини қўймоқчи“ (25-апрел 2019-йил). 2024-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-май 2024-йил.
  5. ↑ ББC. „Ўзбекистон: Депутат бўлолмаган Дима: "Балки ҳазиллашди, деб ўйлашди"“ (21-декабр 2019-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  6. ↑ ББC. „Қувайт ва Дима Қаюм Риштондаги камбағалларга қандай ёрдам беришмоқда? Ўзбекистон Ўзбекистон“ (10-феврал 2020-йил). Қаралди: 4-май 2024-йил.
  7. ↑ Зиёуз.уз. „Риштон бозорида “Рошидоний” халқ кутубхонаси очилди“ (21-октябр 2017-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  8. ↑ Дарё.уз. „“Дима Қаюм” тахаллуси билан танилган тадбиркор Риштонда халқ кутубхонаси очди“ (21-октябр 2017-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  9. ↑ Кун.уз. „Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ «юлдузи» халқ кутубхонасига асос солди“ (21-октябр 2017-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  10. ↑ Сарвар Усмон. „Дима Қаюм: Озодликда қўшиқ заказ қилса бўладими?“. Озодлик радиоси (25-октябр 2017-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  11. ↑ Сарвар Усмон. „Дима Қаюм ўзи асос солган Халқ кутубхонаси учун қурилган бинони очди“. Озодлик радиоси (3-феврал 2018-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  12. ↑ Хабар.уз. „Вазирнинг шахсан ўзи Дима Қаюмга китоблар совға қилди“ (14-июн 2018-йил). 2024-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-май 2024-йил.
  13. ↑ Дарё.уз. „Риштон туман ҳокими ҳунарманднинг ўз ҳисобидан бозорда қурган кутубхонасини буздирмоқчи“ (8-феврал 2018-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  14. ↑ Кун.уз. „ҳттпс://кун.уз/неwс/2018/02/08/фаргонанинг-ристонида-окимлик-бозорда-тикланган-ҳалк-кутубҳонасини-бузмокда“ (8-феврал 2018-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  15. ↑ Элмурод Эрматов. „«Риштонда нима гаплар?» Туман марказидаги бузилиш ишлари ҳақида“. Кун.уз (26-май 2019-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  16. ↑ 16,0 16,1 Кун.уз. „Риштонда халқ кутубхонаси бузилмоқда: Дима Қаюм Президентдан ёрдам сўради“ (4-апрел 2018-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  17. ↑ Қалампир.уз. „Риштонлик Дима Қаюмнинг кутубхонаси бузиляпти. Печкачи Алламжоновга мактуб йўллади“ (25-май 2019-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  18. ↑ Барно Анвар. „Риштонда халқ кутубхонаси бузиладиган бўлди. К.Алламжонов Дима Қаюмга ёрдам ва’да қилди“. Озодлик радиоси (26-май 2019-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  19. ↑ Шуҳрат Шокижонов. „Мунозара учун мавзу: Бозорларда китоб дўконлари бўлиши мажбурий қилиниши керакми?“. Кун.уз (27-май 2019-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  20. ↑ Садриддин Ашур. „Ижтимоий тармоқдаги норозилик Дима Қаюмнинг “халқ кутубхонаси”ни асраб қолди (ВИДЕО)“. Озодлик радиоси (9-феврал 2018-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  21. ↑ Кун.уз. „Риштонда блогер Дима Қаюмнинг сносга тушган «Халқ кутубхонаси»га янги жой берилиб, бинога рамзий ғишт қўйилди“ (13-октябр 2019-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  22. ↑ Дарё.уз. „Видео: Риштонда блогер Дима Қаюм бозорчи аёллар ҳужумига учради“ (16-октябр 2019-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  23. ↑ Хабар.уз. „Дима Қаюм ва аёллар можароси ҳақида. Терговолди суриштирув ишлари бошланди“ (17-октябр 2019-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  24. ↑ Аниқ.уз. „Фарғоналик блогер Дима Қаюм «самосуд» қилинди. Ўзи таҳқирланди, телефони синдирилди (Видео)“ (16-октябр 2019-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  25. ↑ Дарё.уз. „Блогер Дима Қаюм ўзига нисбатан уюштирилган “самосуд” сабабларига изоҳ берди“ (16-окябр 2019-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  26. ↑ Баҳодирхон Элибоев. „Айрим расмийлар Дима Қаюм орқали «очко» ишлаб олишмоқда“. Хабар.уз (16-октябр 2019-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  27. ↑ Баҳодирҳон Элибоев. „Блогер Дима Қаюм ва риштонлик аёллар суди: Дима Қаюмнинг қўпол жавоби, аёлларнинг ҳайрати ва якуний ҳукм“. Аниқ.уз (18-октябр 2019-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.
  28. ↑ Дарё.уз. „Блогер Дима Қаюмга куч ишлатган аёллар жавобгарликка тортилди. Кўнгилсиз воқеадан сўнг Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев блогер билан учрашган“ (25-октябр 2019-йил). Қаралди: 5-май 2024-йил.

Ҳаволалар