Димишқ — Самарқанд шаҳридан ғарбда (ҳозирги Самарқанд вилояти, Паст Дарғом тумани ҳудуди) жойлашган қишлоқ.

Тарихи

Димишқ қишлоғи ХИВ аср охирида Амир Темур томонидан асос солиниб, мусулмонларнинг энг йирик шаҳри бўлмиш Дамашқ шарафига қўйилган[1]. Амир Темур қишлоқда сўфийлар учун хонақоҳ қурдирган, Шарофиддин АЛи Яздийнинг сўзларига кўра, 1392-йилда Амир Темурнинг хотинлари қишлоқга дам олиш учун тўхташган[2].

1449-йил октябрида Димишқ қишлоғи атрофида Мирзо Улуғбек ва Абдулатиф мирзо қўшинлари ўртасида жанг бўлиб ўтади, жангда Улуғбек қўшини мағлубиятга учрайди[3].

Манбалар

  1. ↑ Василий Бартолд. Сочинения. 1964, с. 62
  2. ↑ Василий Бартолд. Сочинения. 1964, с. 430
  3. ↑ Василий Бартолд. Сочинения. 1964, с. 158

Адабиётлар