Dimlama

Димлама — димлаб тайёрланадиган таом. Гўшт ёки балиқ, турли сабзавот ва баъзи мевалардан пиширилади. Д. хушхўр, енгил ҳазм бўлади, чунки димлаш усули билан тайёрланган таом таркибидаги фойдали моддалар (витаминлар, минерал ва қанд моддалари, хушбўй ҳид ва маза берувчи экстрак-тив моддалар) сақланиб қолади. Д.нинг бир неча турлари бор: гўшт Д., балиқ Д., ошқовоқ Д., беҳи Д., сабзавот Д. ва б. Гўшт Д., — гўшти ва думба лўнда-лўнда қилиб тўғралади, суяклар ҳам 2— 3 см узунликда чопилади, сўнгра майда тўғралган пиёз, туз ва зиравор билан қориштирилади. Қиздирилган қозонга аввал ёғ, кейин суяк, сўнгра тўғралган гўшт қаватқават қилиб солинади. Ҳар қаватига дафна япроғи, туйилган мурч, укроп солинади, буғ ҳосил бўли-ши учун озроқ сув қуйилади ва қопқоғи жипс ёпилиб, атрофига сочиқ ўраб қў-йилади. 40 мин. давомида пиширилади. Гўшти ликопларда, сардаги пиёлаларда дастурхонга тортилади. Ошқовоқ Д. — ошқовоқ пўчоқ ва уруғдан тозаланади, катта-кичиклиги гугурт қутисидек қилиб тўғралади, сўнгра юзига туз сепиб сариёғда бир оз қовуриладида, устидан суюқроқ қаймоқ қуйиб, димлаб қўйилади, суст оловда 30 мин. давомида пиширилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Маҳмудов К., Меҳмоннома, Т., 1989.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |