Dina Rubina
Дина Илйинична Рубина ( 1953-йил 19-сентабрда туғилган, Тошкент, Ўзбекистон ССР ) — рус ёзувчиси, муҳаррир, киноссенарийчи.
| Дина Илйинична Рубина | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Дина Ильинична Рубина 19-сентябр 1953-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | озувчиси, муҳаррир, киноссенарийчи |
Ўзбекистон ССР Ёзувчилар уюшмаси (1978), СССР Ёзувчилар уюшмаси (1979) [1], Халқаро ПЕН-клуби, Исроил русийзабон ёзувчилар уюшмаси (1990) а’зоси.
Биографияси
У 1953-йил 19-сентабрда Тошкентда рассом Иля Давидович Рубин (туғилган жойи Харков) ва тарих фани ўқитувчиси Рита Александровна Рубина (Жуковда туғилган, асли полтавалик) оиласида туғилади[2].. Онаси ўн етти ёшида уруш йилларида Тошкентга эвакуасия қилинади, отаси демобилизасиядан сўнг фронтдан қайтиб, ота-онаси билан Тошкентга келади. Унинг ота-онаси америкалик кино актрисаси ва 1940-йилларнинг Голливуд юлдузи Дина Дурбин ихлосманди бўлганликлари учун қизларини исмини шу ном билан аташган[3] .
Рубина Тошкент консерваторияси қошидаги В.А.Успенский номидаги ихтисослаштирилган мусиқа мактабини тамомлайди. Кейинчалик мактаб таассуротлари “Мусиқа сабоқлари” роман ва ҳикоялар тўпламига киритилади.
1977-йилда Рубина Тошкент консерваториясини тамомлаб, Тошкентдаги Маданият институтида дарс берди. Унинг “Кўчанинг қуёшли тарафида” романидаги қаҳрамонлар сюжети ва ҳаёти 1940-1960 йиллардаги Тошкент таассуротлари билан чамбарчас боғлиқ[2].
Динанинг ўсмирлик чоғида ёзган асарлари "Ёшлар" журнали саҳифаларида чоп этилади. Ўн етти ёшли ёзувчининг журналда босилган илк ҳикояси “Безовта табиат” бўлиб, 1971-йилда журналнинг “Яшил портфел” бўлимида чиқади. Дина Рубинани машҳурликка етаклаган “Қачон қор ёғади” ҳикояси 1977-йилда нашр этади. Унда қиз ўз муҳаббатини ўлимдан хавфли операсия арафасида учратади. Ушбу асар асосида филм ҳам суратга олинади ҳамда телевидение ва радио спектакли саҳналаштирилади, кўп йиллар давомида унинг п’есаси Москва Ёш томошабинлар театри саҳнасида намойиш этилади[4] . Худди шу йили, 24 ёшида у Ўзбекистон ССР Ёзувчилар уюшмасига а’зо бўлади – ўша пайтда мамлакатдаги бундай ташкилотларнинг энг ёш а’зоси эди[5]. 1979-йилда у СССР Ёзувчилар уюшмаси а’зоси бўлади.
Эртага, одатдагидек" ҳикояси асосида "Бизнинг набирамиз милисияда ишлайди" филмининг суратга олиш майдончасида Рубина иккинчи эри билан танишади ва у билан Москвага жўнайди. Лекин филм омадсизликка юз тутади. Шундан кейин Дина Рубина ўзининг "Камера босади" энг яхши асарларидан бирини ёзади. Ёзувчи 1990-йил охирида Исроилга доимий яшаш учун кетгунга қадар Москвада яшаб, ижод қилади.
Исроилга кўчиб келгач, у рус тилидаги "Бизнинг мамлакат" ҳафталик газетасининг "Жума" адабий рукнида адабий муҳаррир бўлиб ишлайди.
Бу йилларда Рубинанинг асарлари Россиянинг "Новый мир", "Знамя", " Халқлар дўстлиги " [2] журналларида чоп этила бошлади.
У 2001—2003-йилларда у Москвада Яҳудий агентлиги (Сохнут) маданий дастурлари бошлиғи бўлиб фаолият юритади
Узоқ вақт давомида Дина Рубина ўзининг ба’зи асарларида тасвирланган Маале Адумим шаҳрида яшаган. Ҳозирда Мевасерет-Сион шаҳрида истиқомат қилади[6][7].
Рубина 2013-йилда бўлиб ўтган "Тотал диктант" нинг уч хил варианти муаллифи бўлади[8] .
2014-йил 3-4 октябр кунлари у “Каренина. Жонли нашр” саҳналаштирилган онлайн-ўқишларида иштирок этади[9]. .
Оиласи
Биринчи турмушидан (1973—1978-йилларда) — ўғли Дмитрий (1976-йилда туғилган).
Иккинчи турмуш ўртоғи (1984-йилда) — рассом Борис Карафелов, унинг асарларининг доимий мусаввири. Қизи - Ева Гасснер (1986-йилда туғилган).
Опаси — Вера Рубина, Бостондаги скрипкачи ва мусиқа ўқитувчиси[10][11][12]. .
Адабий мукофотлар
- ХХ асрнинг 70-йиллари охирида Тошкент шаҳрида шоир Рудолф Баринский билан биргаликда ўзбек халқ эртаклари асосида яратилган мусиқали комедия театри учун “Ажойиб Доира” спектакли учун Ўзбекистон Маданият вазирлигининг мукофоти.
- Аре Дулчин номидаги мукофот (Исроил) “Бир зиёли йўл устида” китоби учун.
- “Ана, Масиҳ келяпти!” романи учун Исроил Ёзувчилар уюшмаси мукофоти.
- “Кўчанинг қуёшли томонида” романи “Кўчанинг қуёшли томонида” роман иучун 2007-йилда Россиянинг “Катта китоб” мукофоти[13].
- "Дўстлик халқлари" журналининг 2007-йил 7-сонида чоп этилган "Одам ва Марям" ҳикояси учун 2008-йил март[14] — Олег Табаков хайрия жамғармаси мукофоти[15]
- “Леонардо дастхати” энг яхши фантастик асар (йирик ҳажмда) романи учун 2009-йил апрел –“Портал” мукофоти.
Манбалар
- ↑ „Рубина Дина Ильинична“. 2013-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-сентябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Автобиография Дины Рубиной“. 2008-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 26-ноябр.
- ↑ „Дина Рубина в гостях у Лены Батиновой и Вадима Тихомирова“. Радио Маяк (2010-йил 18-октябр). 2014-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-апрел.
- ↑ „Научная библиотека УлГТУ: Дина Рубина“. 2016-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 20-апрел.
- ↑ „Дина Рубина: моя карьера началась с трёх слов“. 2012-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 20-апрел.
- ↑ Разорёнов, С. „Писательница Дина Рубина“. «Новые Известия» (2014-йил 6-июн). 2020-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-июн.
- ↑ Лавринович, Н. „«Прозаики — народ тяжелозадый»“. «Коммерсантъ — Санкт-Петербург» (2019-йил 22-октябр). 2020-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-июн.
- ↑ „Тотальный диктант | Тексты диктантов“. 2013-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-апрел.
- ↑ „"Каренина. Живое издание": 700 человек в прямом онлайн-эфире прочитали роман Толстого“ (ру) (2014-йил 3-октябр). 2015-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 26-сентябр.
- ↑ „Вера Рубин“. 2015-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 24-январ.
- ↑ „2012 ММТА Теачер оф тҳе Еар“. 2015-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 24-январ.
- ↑ „Вера Рубина, музыкант и педагог“. 2019-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-март.
- ↑ „Дина Рубина — лауреат премии «Большая книга» 2007 г.“ (деадлинк). 2008-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 26-ноябр.
- ↑ „Сайт Дины Рубиной ::: Новости“ (деадлинк). 2008-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 26-ноябр.
- ↑ Премия присуждается деятелям театра — актёрам, режиссёрам, педагогам, театроведам — за значительные успехи в педагогике и науке.
Ҳаволалар
- Дина Рубина расмий сайти
- Дина Рубина билан суҳбат: "Ёзувчи ва унинг 95 ҳисси"
- Дина Рубина билан суҳбат: "Исроил - бу афсона"
- Дина Рубина билан "Тарих" журнали учун интервю[сайт ишламайди] (мавжуд ҳавола) , Константин Криницкий билан суҳбатлашди
- Эвгений Кудряц билан суҳбатлашган Дина Рубина билан суҳбат (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-02-14 санасида архивланган)
- Дина Рубина билан суҳбат: "Менинг карерам уч сўз билан бошланган", Варвара Богданова билан суҳбатлашди
- Дина Рубина Журналлар залида
- Леонид Велеховнинг "Шахсга сиғиниш" дастурида Озодлик радиосига интервю