Dinamik dasturlash
Динамик дастурлаш (програм малаш) — математиканинг кўп босқичли энг мақбул (оптимал) бошқаришга оид масалалар назарияси ва уларни ечиш усулларини ўрганувчи бўлими. Бу ерда дастурлаш (программалаш) тушунчаси "режалаштириш", "қарор қабул қилиш", яъни "бир қарорга келиш" маъноларида ҳам қўлланади. Бу принсип Динамик дастурлашнинг асосий масаласини охиридан бошлаб ечишга имкон беради. Динамик дастурлаш чекли босқичли жараёнлардан ташқари, узлуксиз давом этадиган жараёнлар учун ҳам ишлаб чиқилган. У техника, космик парвозлар, халқ хўжалигини режалаштиришнинг турли масалаларида энг мақбул ечимлар топишга имкон беради. Динамик дастурлаш усули электрон ҳисоблаш машиналари, компютерлар ёрдамида татбиқ қилинади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |