Dinamograf
Qiyofa
Динамограф (юн. дйнамис — куч ва ... граф) — 1) машина ва механизмлар деталларига таъсир этаётган кучнинг маълум вақт ичида ўзгаришини қоғоз тасмага чизиқ (нуқта) кўринишида қайд қиладиган асбоб. Д. динамометр ва қайд қилувчи мосламадан иборат. Пружинали, гидравлик ва электр Д.лар бўлади. Куч қиймати планимер билан аниқланади. Д. машина ва механизмлар ишини, нефт қудуқларидан нефт сўриб оладиган насосларнинг ишини назорат қилиш ва б. мақсадларда ишлатилади; 2) денгизларда сув тўлқинининг қирғокдаги иншоотларга ва қирғоққа урилиш кучини ўлчайдиган асбоб.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |