Динг Хиа (хитойча: 丁霞, 1990-йил 13-январда туғилган) — хитойлик волейболчи. У Хитой волейбол бўйича аёллар терма жамоасининг[1] асосий ўйинчиси бўлиб, 2014-йилдан буён халқаро мусобақаларда Хитой нуфузини ҳимоя қилиб келмоқда. Клуб даражасида у 2013-йилдан бери сардорлик қилаётган Лиаонинг вилояти жамоасида ўйнайди. Динг Хиа кортда ўзининг чаққонлиги ва кўп қирралилиги билан машҳур бўлиб, кўпинча чап қўл тўхтатувчиси сифатида ўз кучидан иккинчи тегинишда ёки майдоннинг ўнг томонидан кутилмаган зарбаларни амалга ошириш учун фойдаланади. Шу сабабли унга „Оппосите Спикер Динг (Қарама-қарши тирноқли Динг)“ лақаби берилган.

Шахсий ҳаёти

Динг Хиа 1990-йил 13-январда Хитойнинг Хебей штати Шижиазҳуанг шаҳрида туғилган. Унинг отаси ва бувиси Шижиазҳуанг автомобил заводининг ишчилари. Динг Хиа Шижиазҳуанг шаҳар спорт мактабида ўн ёшида волейбол ўйнашни бошлаган. 17 ёшида у Лиаонинг аёллар волейбол жамоаси мураббийлар томонидан танлаб олинган ва жамоада машқ қилиш учун ўз шаҳрини тарк этган.

Карераси

2009-йилда Динг Хитойнинг 20 ёшгача бўлган аёллар миллий волейбол жамоасига қўшилиш учун танланган. Ўша йили у 2009-йил 16-июлдан 25-июлгача Мексиканинг Тихуана ва Мехикали шаҳарларида ўтказилган ўн бешинчи ФИВБ У20 Жаҳон чемпионатида иштирок этди.

2013-йилда Динг биринчи марта Хитойнинг аёллар миллий волейбол терма жамоаси рўйхатига кирди, аммо машғулотларга бориши мажбурий эмас эди. Ўша йили у Лиаонинг жамоасини 2013-йилги Хитой миллий ўйинларида кумуш медалига сазовор бўлишида хисса қўшди.

2014-йилда Динг Хиа яна терма жамоанинг катталар рўйхатига киритилди ва жамоа билан машғулотлар ўтказа бошлади. 2014-йил июн ойида у ҳар йили Швейсарияда ўтказиладиган Монтреух Воллей Мастерс мусобақасида қатнашди. Сентябр ойида Динг Хиа Б миллий терма жамоаси таркибида 2014-йилги Инчеон Осиё ўйинларида иштирок этди. Аммо терма жамоа турнир финалида Жанубий Кореяга 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди. Турнирлардаги ўйини барқарор бўлмагани учун ундан терма жамоани вақтинча тарк этиш сўралган.

2015-йилда Динг Хиа терма жамоага қайтди ва бутун ёз давомида жамоа сафида ўйнади. 2015-йилда у ФИВБ Жаҳон чемпионатида жамоа нуфузини ҳимоя қилиш имкониятини қўлга киритди. Турнир давомида Динг Хиа ажойиб ўйин кўрсатди. Захира ўйинчиси сифатида у жамоа қийин вазиятларга дуч келганда ва ритмни ўзгартиришга муҳтож бўлганида тез-тез ўйинга тушириларди. Мазкур мусобақада Динг Хиа жамоага турнирда олтин медални қўлга киритишга ёрдам берди.

Динг Хианинг Жаҳон кубогидаги муваффақияти унга кейинги йили Рио Олимпиадаси таркибидан жой олиш имконини берди, у ерда фахрий сеттер Вей Қиуюэ билан бирга биринчи Олимпия ўйинларида Хитой терма жамоаси сафида ўйнади.

Динг Хиа жамоадошлари билан биргаликда 2016-йилги Рио Олимпиадаси ўйинларида ажойиб ўйин кўрсатди. Дастлабки босқичлардаги умидсиз ўйиндан сўнг жамоа ҳайратланарли ўзгаришларга эришди ва чорак финалда олтин медал фаворити ва мезбон Бразилияни мағлуб этиб, 20 000 томошабинни ҳайратда қолдирди. Шундан сўнг, жамоа ярим финалда Голландияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва финалда Сербияни мағлубиятга учратиб, тарихдаги учинчи Олимпиада олтин медалига сазовор бўлди[2].

Рио Олимпиадасидан сўнг жамоа фахрийси Вей Қиуюэ тиззасидан олган жароҳати туфайли нафақага чиқди ва Динг Хиа терма жамоанинг асосий тўпурарига айланди. 2017-йилда Динг Хиа Жаҳон Гранд Чемпионлар Кубогида иштирок этиб, жамоасига чемпионлик унвонини қўлга киритишда муваффақиятли ёрдам берди ва бу йўлда АҚШ, Бразилия ва Россия жамоаларини мағлуб этди[3].

2018-йил сентябр ойида Динг Хиа Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи Осиё ўйинларида иштирок этди. Асосий ўйинчи Чжан Чангнинг йўқлигига қарамай, Хитой терма жамоаси турнирда Осиёда мутлақ устунлигини кўрсатди ва кетма-кет саккизта ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Уларнинг рақиблари Жанубий Корея, Япония, Таиланд ва Филиппин жамоалари эди. Ўша ойнинг охирида Динг Хиа ФИВБ жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун ўз жамоаси билан Японияга учиб кетди. Кетма-кет 4 та ғалабадан сўнг, Хитой биринчи босқичида Италияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккинчи босқичда Хитой ўзининг асосий рақиби АҚШни мағлуб этиб, бир раунд олдин „Олтилик“ йўлланмасини қўлга киритди. Финалда Хитой АҚСҲ ва Голландия устидан ғалаба қозонди. Аммо жамоа беш сет давом этган машаққатли ўйиндан сўнг ярим финалда яна Италия жамоаси томонидан мағлуб этилди. Бронза медали учун баҳсда Голландияни ютиб, шоҳсупадан жой олишга муваффақ бўлди.

Кейинги йили Динг Хиа 2019-йилги ФИВБ Волейбол Миллатлар Лигасида Хитой нуфузини ҳимоя қилди. Дастлабки босқичларда Хитойнинг асосий жамоаси Гонконг колизейида рақиби Италия терма жамоасига қарши майдонга тушди. Кўп ўйинчилар кўз ўнгида Хитой терма жамоаси Италияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва кетма-кет учта сетда ғалаба қозониб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Август ойида Динг Хиа 2019-йилги ФИВБ қитъалараро Олимпия саралаш турнирида иштирок этди. Хитойнинг Цзянмен шаҳрида хитойлик ватандошлари кўз ўнгида миллий терма жамоа Европадаги рақиблари Чехия, Германия ва Туркия жамоаларини мағлуб этиб, 2020-йилги Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. 2019-йил сентябр ойида Динг Хиа Японияда бўлиб ўтган 2019-йилги ФИВБ аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди. Рақиблари Италия ва Сербия жамоаларининг асосий ўйинчилари йўқлиги сабабли, жамоа кетма-кет 11 та ғалаба билан олтин медалга сазовор бўлди. Жамоа мусобақада давомида бор-йўғи 3 сетни ташлаб, АҚШ, Бразилия ва Япония каби рақибларини мағлубиятга учратди. Динг Хиа турнирнинг энг яхши тўпурари сифатида этироф этилди.

Манбалар

  1. ↑ „Динг Хианинг ўсмирлик даврида ўтказган ўйинлари“ (хитойча). Соҳу (30-сентабр 2014-йил). Қаралди: 5-октабр 2014-йил.
  2. ↑ Боадле, Антҳонй. „Воллейбалл: Чинесе wомен wин голд ин cлаш wитҳ Сербиа“ (инглизча). Реутерс (21-август 2016-йил). Қаралди: 14-феврал 2021-йил.
  3. ↑ „Чина беац Жапан 3-1 то cлаим титле ат 2017 ФИВБ Wорлд Гранд Чампионс Cуп - Хинҳуа | Энглиш.неwс.cн“. www.хинҳуанет.cом. 1-апрел 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-феврал 2021-йил.

Ҳаволалар