Динг Зиҳан (хитойча:丁子涵; 2006-йил 21-феврал, Тайпей) — тайванлик фигурали учувчи. Фигурали учиш бўйича Тайван чемпиони (2022).

Динг Зиҳан
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Динг Зиҳан
Давлат Xitoy Taypeyi bayrogʻi Хитой Тайпейи
Таваллуди Тайван
Бўйи 150
Шахсий рекордлари
Умумий натижа 162,42
Қисқа дастур 56,27
Эркин дастур 112,50

Фаолияти

Динг 2016-йилдан 2018-йилгача кетма-кет уч мавсум давомида болалар тоифасида Тайван чемпиони бўлди. 2019-йилда ўсмирлар ўртасидаги миллий чемпионатда ғолиб чиқди[1].

2017-йилда янги конкида учувчилар ўртасидаги Асиан Опен Тропҳй турнирида ўша пайтда ўн бир ёшда бўлган Динг мусобақанинг энг ёш иштирокчиси эди[2]. Динг Роостер Cуп (2018) ва Оcеаниа Интернатионал (2019) каби болалар ўртасидаги халқаро турнирларининг ғолиби бўлган[3].

2019-йилда Динг Тайпейда бош мураббий Чен Гуовен билан машғулот ўтказишдан ташқари, канадалик мутахассис Жои Рассел[3] қўл остида ҳам машқ қила бошлади. Бу мавсумда у рақиби Менди Жиангни деярли қирқ очкога ортда қолдириб, кетма-кет иккинчи марта Тайван ўсмирлар чемпионатида ғолиб чиқди[4].

2019—2020-йилги мавсумда Динг ўсмирлар ўртасидаги Гран-при сериясида дебют қилди. Динг Полшада ўтказилган серия босқичида ўттиз олти иштирокчи орасида ўн биринчи ўринни эгаллади. Мавсум охирида у ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финалига (эркин дастурда конкида учиш) йўлланма олди[1].

2020—2022-йилги янги мавсумда спортчи кетма-кет учинчи марта Тайван ўсмирлар чемпионатида ғолиб чиқди. Аммо коронавирус тарқалиши сабабли ўсмирлар ўртасидаги кейинги халқаро мусобақалар бекор қилинди[1].

2021-йил Олимпия саралаш турнири бўлган Небелҳорн Тропҳй мусобақасида конкида учувчи умумий очколар бўйича шахсий энг яхши натижани қайд этди ва ўнинчи ўринни эгаллади.

Дастурлари

Мавсум Қисқа дастур Эркин дастур
2022/2023
  • „Cапоне“
    Ронан Ҳардиман
  • „Пҳантом оф тҳе Опера“
    Андреw Ллойд Wеббер
2020/2022
2019/2020
  • „Wондерланд“
    Жан Каcзмарек
2018/2019
  • „Ретурн оф тҳе cат“
    Южи Номи

Натижалари

Мусобақалар[1][5] 16/17 17/18 18/19 19/20 20/21 21/22 22/23
Халқаро
Жаҳон чемпионати 26
Тўрт қитъа 15
Ломбардиа Тропҳй 8
Небелҳорн Тропҳй 10 4
Асиан Опен Тропҳй 4
Нордиc Опен 2
Халқаро ўсмирлар
Жаҳон чемпионати 17
Полша Гран-при 11
Бавариан Опен 5
Халқаро янги бошланувчилар
Асиан Опен Тропҳй 8 4
Оcеаниа Интернатионал 1
Роостер Cуп 1
Миллий
Тайван чемпионати 1
Ўсмирлар ўртасида Тайван Чемпионати 1 1 1

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Cомпетитион Ресулц“ (инглизча). Международный союз конькобежцев. 12-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2022-йил.
  2. ↑ ​蔡依庭. „台灣新星揚威 丁子涵法國國際花式滑冰賽摘后冠“ (хитойча). Бусинесс Тодай Таиwан (22-апрел 2018-йил). 13-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2022-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 ​金茂勛. „花式滑冰》丁子涵大洋洲花滑國際賽奪金 目標瞄準2022冬季奧運“ (хитойча). Сторм Медиа Гроуп (20-май 2019-йил). 20-май 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2022-йил.
  4. ↑ „2019 ТПЕ Натионал Фигуре Скатинг Чампионшипс“ (инглизча). Чинесе Таипеи Скатинг Унион (6-август 2019-йил). 8-декабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2022-йил.
  5. ↑ „Тзу-Ҳан ТИНГ“ (инглизча). Ринк Ресулц. 30-сентабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-январ 2022-йил.