Динго (Cанис динго) — ицимонлар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчи ҳайвон. Австралияда тарқалган. Бўйи ва тузилиши немис овчаркасига ўхшайди. Танасининг уз. 90—100 см. Жуни оқсариқ, кулранг-қорамтир. Ўрмон, тоғлардаги бутазорлар ва даштларда то'да бўлиб яшайди. Тунги ҳайвон. Тинч океан о.ларидан келтирилиб, кейинчалик ёввойилашиб кетган итнинг кенжа тури бўлиши мумкин деган тахминлар мавжуд. Баъзи кемирувчилар ва кўршапалакларни ҳисобга олмаганда Д. Австралиядаги юксак сут эмизувчиларнинг ягона вакилидир. Турли ёввойи ва уй ҳайвонлари билан озиқланиб, чорвачиликка катта зарар етказади.

Динго
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил