Dinitroortokrezol
Динитроортокрезол, ДНОК (динок), синокс, хедолит (C7Ҳ6Н,О5) — қишлоқ хўжалиги экинларини касалликлар, зараркунандалардан ҳимоя қилишда, шунингдек, бегона ўтларга қарши курашда қўлланадиган кимёвий препарат. Ҳидсиз, сариқ рангли кристалл модда. 40% ли кукун қолида ишлаб чиқарилади. Сувда яхши эрийди. Инсектицид ва фунгицид сифатида Д. иҳота дарахтзорлари, боғ, токзорларда қалқондорлар, шира тухумлари, кана, капалак ғумбаклари, шунингдек, антракнозлар, раға, калмараз қўзғатувчи замбуруғлар ва б.га қарши кузда (қишлашдан олдин) ёки эрта бахррда, куртак пайдо бўлмасдан 1% ли эритмаси пуркалади. Сарф нормаси 4— 8 кг/га (таъсир этувчи модда ҳисобида). Одам ва ҳайвонлар учун заҳари кучли; фойдаланганда хавфсизлик техникасига қатий риоя қилиш керак. Сиртдан таъсир этадиган гербицид сифатида бедазорларда зарпечакка қарши қўлланади (беда ўримидан 2—3 кун кейин сепилади). Сарф нормаси 35—50 кг/га, иш суюкушги — 400—500 л/га. Д.ни шу нормада йўл бўйлари ва уватлардаги, саноат иншоотлари атрофидаги бегона ўт ва зарпечакка қарши ҳам сепиш мумкин.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |