Диний маросим-кишиларнинг диний та’лимотлардан, уларнинг қонун-қоидалари ва ақидаларидан келиб чиқадиган диний фаолият ва хатти-ҳаракатлари. Диний маросим ҳар қайси дин вакилларининг ўз диний та’лимотлари асосидан келиб чиққан. Ислом динида ақиқа, амри ма’руф,хатна, рўза ва рамазон ҳайити, қурбонлик ва қурбон ҳайити,намоз, ҳаж ва бошқа маросимлар бор. Ўзбекистонда диний маросимнинг бемалол амалга оширилиши та’минланади, аммо улар қонунлар, жамоат тартибини бузмаслиги ва шахсга ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқига дахл қилмаслиги керак.Диний маросимда қатнашиш фуқароларнинг хусусий ишидир ва ҳеч қандай ҳуқуқий муносабатларни келтириб чиқармайди. Диний маросимга амал қилинганлик ҳақидаги ҳужжатлар ҳуқуқий кучга эга эмас.Диний маросим ибодатхоналар, диний ташкилот муассасалари,зиёратгохдар, қабристонлар,фуқаролар хонадонлари ва уйларида ўтказилади. Махсус бинолардан ташқарида диний маросим ёки оммавий ибодатлар ўтказиладиган ҳолатларда бу ҳақда маҳаллий ҳокимият огоҳлантириб қўйиши ва бундай тадбирлар қат’ий тартибга риоя қилинган ҳолда ташкил этилиши лозим[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 175.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.