Диний мусиқа - мусиқа тури; диний мазмундаги матн (шеър)лар асосида яратилган, шунингдек, диний маросим ва байрамларда махсус ижро этиладиган вокал ёки вокал-чолғу мусиқа тури ҳисобланади.

Ижтимоий тараққиётнинг илк босқичларида инсоннинг мифологик ва диний дунёқарашлари билан боғлиқ бўлган бадиий эстетик фаолияти маҳсули — ижодиёт шакллари, жумладан мусиқий фолклор намуналари вужудга келган. Синкретик кўринишдаги табобат, жоду айтимлари, маросим, меҳнат, ўйин қўшиқлари ва б. маълум маъ-нода диний мазмунга эга бўлган. Қад. давлатлар ва жаҳон динлари (буддизм, христианлик, ислом) шаклланиши натижасида Д.м. касбий мусиқа даражасига кўтарилди. Кейинчалик, гуманизм ғоялари таъсири остида кўпгина Д.м. жанрлари дунёвий мазмунга ва саҳнавий-консерт шаклига эга бўлди.

Буддизм Д. м.си муқаддас китоблар — "Бхагавадгита", "Ригведа", "Самаведа", "Атҳарваведа", "Яжурведа" ва б.нинг мадҳиялари яккахон ёки бир неча қўшиқчи ва чолғу асбоблари жўрлигида санскрит тилида ижро этилади. Ҳиндистон, Хитой, Япония ва Жан.-Шарқий Осиё халқларида буддизм Д. м.си негизида шаклланган мумтоз мусиқа жанрлари (мас, ҳинд пагалари, япон гагаку ва Но мусиқали театрлари) кенг тарқалган.

Христианликнинг турли тармоқлари мусиқаси бир-биридан шакл, оҳанг , тузилиши ва ижрочилик хусусиятлари жиҳатидан фарқланади. Мас, католик черков мусиқаси григориан хоралига (ВИИ—ВИИИ асрларда шаклланган) асосланиб, лотин тилида яккахон, орган чолғуси еки кўп овозли хор томонидан (а капелла услубида) ижро этилади, лютеран черков мусиқаси протестант хоралига асосланиб, маҳаллий тилларда (немис, франсуз, инглиз) черков хори ёки ибодат қилувчиларнинг ўзлари томонидан, орган ва б. мусиқа асбоблари жўрлигида ижро этилади. Протестант ва католик черков мусиқасининг кенг тарқалган шакллари: псалом, мотет, магнификат, месса, оратория, реквием, пассионлар. Рус православ черков мусиқасининг асосий тури знаменний распев (белги бўйича куйлаш) дастлаб бир овозли, ХВИ асрдан кўп овозли шаклда қад. славян тилида чолғу жўрлигисиз ижро этилади.

Марказий Осиё халқлари Д. м.си замирида ислом давригача кенг тарқалган зардуштийлик (мил. ав. 3 — мил. ВИИ асрлар), буддизм (Кушон подшолиги) ва шомон-бахшилик (Турк хокрнлиги) диний-эстетик қарашлари ётади. Шомон-бахшилик ("Кўч", "Қайтариқ" ва б.) ва зардуштийлик ("Авесто"нинг гат — мадҳиялар)нинг кўпгина унсурлари ислом анъаналари билан чатишиб, ҳозирги кунгача мазкур ҳудудда яшаётган халқлар анъанавий мусиқа шаклларида сақланиб қолган.

Ислом маданиятида мусиқа санъатига муносабат турлича бўлган. Шу жумладан, Қуръони каримда мусиқанинг таъсир кучи юксак даражада эътироф этилган бўлсада, айрим сураларда мусиқа қатъий инкор қилинган (макруҳ ҳисобланган). Мусиқага бўлган икки хил муносабат асрлар давомида сақланиб қолди: шариат пешволаридан бир гуруҳи (Калободий Бухорий, Имом Ғазолий, Ибн ал-Арабий ва б.) мусиқанинг жоизлиги ҳақида қатор рисолалар ёзишган ҳолда, бошқа мутафак-кирлар (Имом ал-Молик, Яссавий, ал-Масъудий Самарқандий ва б.) мусиқа (оҳанглар)нинг эмоционал таъсир жиҳатларини мутлақо инкор қилишган. Ҳозирда ислом маданиятида кенг тарқалган азон (намозга даъват), қироат (тажвид, тағбир, тартил), шунингдек, ибодат, маросим пайтида қўлланиладиган бошқа айтим йўллари (наът, жахр ва б.), ижро услублари асл санъат шаклларидан мусиқий хусусиятлари (оҳанг , усул ва б.) билан фарқланади. Тасаввуф диний-эстетик таълимоти Шарқ мумтоз мусиқаси, айниқса, мақом, катта ашула, дастгоҳ, қавалли, ғаззали жанрларининг шаклланишига маълум даражада таъсир қилди. Яқин ва Ўрта Шарқса тасаввуфнинг махсус жанри — зикряинг турлари (зикри жаҳрий, зикри хуфий, зикри ададий, зикри дил ва б.) ҳамда қаландарий, самандар, ҳаққоний, хонақоий ижрочилик анъаналари, шунингдек, маддоҳлик, қиссахонлик, ғазалхонлик (яссавийхонлик, навоийхонлик, бедилхонлик, машрабхонлик) йўллари кенг тарқалган.

Д.м. маҳаллий бастакорлар ижодида (айниқса Амир Темур давридан бошлаб) катта ўрин эгаллаган бўлса, Шўролар даврида батамом тақиқланади. Фақат мустақиллик йилларидагина О. Ҳотамов (А. Яссавий, Чустий, Хазиний Ҳувайдо шеърларига асарлар), Ў. Расулов (Машраб, Нозикбиби Хўқанди ғазалларига асарлар ва б.) каби бастакорлар ва айрим композиторлар (М. Бафоев "Ҳажнома", Ф. Янов-Яновский, "Реквием" ва б.) линий мавзуларда бадиий етук асарлар яратишди.

Абдуманнон Назаров.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил