Диний мутаассиблик - диний ғояларга кўр- кўрона ўта даражада ишониш, ихлос қўйиш ва унга ҳаётда сўзсиз риоя қилиш, ба’зи э’тиқоддагилар ва бошқача фикрловчиларга тоқат қила олмаслик.Турли черковлар,хусусан христиан черковининг тарихи Диний мутаассиблик ҳақида жуда кўп мисолларни билади. Диний мутаассиблик айниқса диний сектантликда яққол намоён бўлади.Ақл-идрокка нисбатан ҳиссиётнинг устун келиши Диний мутаассибликни намоён бўлишининг характерли хусусияти ҳисобланади.Мутаассиблар турли типда: пассив мушоҳада қилувчи мистик диндордан та актив экстремистгача бўлишлари мумкин.Диний мутаассиблик турли шаклларда: диний норма,аҳдларга сўзсиз риоя қилиш (мас., монахлик), «зоҳидлик жасоратлари» (тарки дунёчилик ва ҳоказо)да, атрофдагиларни «ҳақиқий э’тиқод»га мажбур қилишда ва ҳоказода намоён бўлади.Диний мутаассибликнинг чўққиси диний ёвузликдир.Черков ва эксплуататор табақалар диний мутаассиблик кайфиятларидан бошқа диний та’лимотларнинг тарафдорларига нисбатан адоват қўзғатиш, «бид’ат»чиларни жазолаш, прогрессив кучларга қарши курашиш ва бошқа реаксион ишларни амалга ошириш учун фойдаланадилар[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 176.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.