Diniy ong
Диний онг-ижтимоий онг шаклларидан бўлиб, муайян диний тасаввурлар, тизимлар обектив ва субектив омиллар асосида шаклланади. Диний онг ин’икос этган ижтимоий ҳодисалар мажмуи кўп қиррали, мураккаб ва зиддиятли жараён ифодасидир. Унинг мазмунини реал воқеиликдаги, ижтимоий ҳаётдаги нарса ва ҳодисаларни табиатдан, жамиатдан ташқарида мавжуд деб ҳисоблайдиган уларни ўзига хос тарзда акс эттирадиган ма’навий э’тиқод ва амаллар ташкил этади. Диний онг шаклланишида диний э’тиқод муҳим ўрин тутади[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 177.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |