Diniy sekta
Диний секта-ма’лум бир диндаги расмий ақидаларга зид равишда ажралиб чиққан ёки мавжуд динлар ва конфессияларга умуман алоқаси бўлмаган ҳолда дин
байроғи остида фаолият кўрсатадиган гурухдар тушунилади.
Бугунги кунда ҳар иккала йўналишга мансуб бўлган кўплаб секталар фаолият кўрсатмоқда. Мутахассислар уларнинг сонини тахминан 5000 атрофида, деб баҳолайдилар.
Замонавий воқелик диний - экстремистик характердаги
секталарнинг инсон онги ва қалби учун кураш йўлидаги
фаолиятининг жонланиши кузатилаётганини кўрсатмоқда.
Хусусан, ма’лумотларга кўра, биргина Россиянинг ўзида
“Богородичий сентр”, “Серков об’эдинения”, “Серков
Исуса”, “Серков Нового Завета”, ”Белое брацтво”,
”Божественний орден Первого Ангела” каби ўнлаб диний
секталар ноқонуний равишда фаолият олиб бормоқда. “Култ
сатанлар” деб аталадиган секта ҳам кенг тарқалган. Айрим
ма’лумотларга кўра ўта хавфли бўлган бу сектанинг Россияда 100 минг, Ер юзида 5 миллиондан ортиқ тарафдорлари бор.
Улар аҳолининг диний билимлари пастлигидан
фойдаланиб, охиратнинг яқинлиги билан қўрқитиш ҳамда
асосан ёшлар ва моддий аҳволи ночор бўлганлар ичида иш олиб бориш йўли билан ўз тарафдорларини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқдалар.Бундай секталарга асос солган “авлиё”лар ўз издошларини алдаш йўли билан уларнинг мол-мулкларига эгалик қилишга уринмоқдалар.
Яширин фаолият олиб бориши, секта ичида бўлаётган
воқеаларнинг кўпчиликка ма’лум бўлиб қолмаслигининг қаттиқ назорат қилиниши улар фаолиятидан жамоатчиликнинг бехабар қолишини келтириб чиқармоқда[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 177.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |