Dinning funksiyalari
Диннинг функсиялари - диннинг жамиятга, шахсга, бир диндаги кишилар гуруҳига асосий та’сир этиш усулларидан иборат. Дин дунёқарашлик, компенсаторлик, коммуникативлик, регуляторлик, интеграторлик - дезинтерграторлик, маданий боғлиқлик, легитимловчилик (қонунлаштирувчилик) вазифаларини бажаради. Динда инсон, жамият, табиат ҳақида муайян қарашларнинг ўзига хос талқини бўлганлиги туфайли Д.ф.нинг дунёқарашлик жиҳати жорий қилинади. Зеро, дин гносеологиясида инсон ўз тақдири ва бошқа нарса ва ҳодисаларнинг ҳар бирини илоҳий та’лимотлар асосида сезги ва ҳиссиётлари орқали идрок қилиб, муайян дунёқарашга эга, я’ни дунёнинг диний манзараси яратилади.
Манбалар
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |