Диноварий (тахаллуси; асл исм-шарифи Абулқосим Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон) (7—1000, Бухоро) — шоир. Ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот, шеърларидан намуналар Саолибий тазкирасида учрайди. Диноварий қасида, ҳажвия, васф, чистой жанрларида ижод этган. Васфларда мажозий иборалар, сифатлаш моҳирлик билан ишлатилган. Шеърларида одоб, ахлоқ мавзуи устунлик қилади, ҳажвларида хасислик танқид қилинган, ўз моддий аҳволидан, замона зулмидан шикоят акс этган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Абдуллаев И., Бухоронинг арабийнавис шоирлари. Т., 1965.