Динсун — Шимолий Хитойнинг Шанъси вилоятига қарашли қишлоғи (Фенхе дарёси ёқасида) яқинидан топилган қуйи палеолит даври қароргоҳи. 1953-йилда очилган. Д.дан қазилма одамнинг 3 та тиши (1 та устки ва 2 та пастки) ва 2 мингга яқин тош қурол топилган. Тош қуроллар орасида қирғич, нуклеуслар, уч бурчакли йўғон поналар, юпқа пичоқ, юмалоқ тош болғалар кўп учрайди. Д. одами синантроп билан ҳозирги одамлар ўртасидаги тараққиёт босқичида турган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил