Диодор Владимирович Ушаков (1907, Харков губерняси — 1971-йил, 4-декабр, Тошкент) — театр рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1965). Ленинград олий бадиий техника институтида таълим олган (1926—1930). 1937-йилдан Ўзбекистонда яшаган. Унинг ижоди ўзбек театри декорацияси санъатида натуралистик ҳолатларга барҳам беришда муҳим рол ўйнади; И. Валденберг билан ижодий ҳамкорликда ишлаб Тошкент шаҳри театрлари учун декорация ва либос эскизлари тайёрлади. Ҳамза театрининг "Отелло" (1941), "Ромео ва Жулетта" (1956), "Ҳамлет" (1957), "Қонли сароб" (1964), "Сарвқомат дилбарим" (1964), "Қирол Лир" (1966) ва бошқа спектакллари қамда Горкий театрининг "Сўнггилар" (1939), "Душманлар" (1948), "Чин инсон" (1954), "Қонли сароб" (1967) каби спектакллари шулар жумласидан[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил