Диоксанлар — оддий сиклик эфирлар. Мол. м. 88,10, рангеиз ёнувчан суюқлик. Сув, спирт ва эфирга яхши аралашади. Сув билан азеотроп аралашма ҳосил қилади. Кучсиз оксидловчилар, суюлтирилган кислота ва ишқорлар, аммиак таъсирига чидамли. Баркарор комплекслар, мас, Бр2, СО,, фосфат кислота билан бромлаш, сулфидлаш, фосфориллашда қўлланадиган бирик-малар олишда ишлатилади. Кимёвий хоссалари жиҳатидан оддий алифатик эфирларга ўхшайди. Этиленгликолни сулфат кислота билан ҳайдаб олинади. Ацетилселлюлоза, смола, каучуклар, минерал ва ўсимлик мойларини яхши эритади. Кўпгина бўёқ ва детергентларга эритувчи сифатида қўшилади. Нефт мойларини тозалашда ишлатилади. Учта изомери мавжуд: 1,2 Д; 1,3 Д ва 1,4 Д. 1,2 Д пироксид, гидрогенланганда 1,4-бутандиол, кислотали ёки ишқорий му-хитда гидролизга учратилса, 4-гидрокси-мой алдегид ҳосил қилади. Қайнаш температураси 116—117°, зичлиги 1000,9 кг/м3. 1,2 Д бис-метилсулфонат 1,4-бутандиолга водород пероксид таъсир эттириб олинади. 1,3 Д — кимёвий хоссалари жиҳатидан сиклик ацетал. Суюқланиш температураси 42°, қайнаш температураси 105°, зичлиги 1034,2 кг/м3. СНО билан 1,3-пропандиолни ўзаро таъсир эттириш усули билан олинади. 1,3 Д елим (эластиклик хусусиятини оширади), бўёқ (сақланганда бўёқ юзасида парда ҳосил бўлишини камайтиради) и. ч.да қўлланади. 1,4 Д (диэтилендиоксид) — ўта гигроскопик модда. Суюқланиш температураси 11,3°, қайнаш температураси 101,32°, зичлиги 1033,6 кг/м3.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил