Дионисий — мил.ав. И асрнинг 2-ярмида яшаган галикарнаслик юнон тарихчиси ва нотиғи. Мил.ав. 30-й.дан Римда яшаган ва грек тилида асарлар ёзган. "Рим қадимиётлари" асари [Рим тарихининг афсонавий давридан мил. ав. 264 й.гача; 20 китоб, 1—9 китоблар (мил.ав. 442 й.гача) тўлиқ сақланган] ва риторика (нотиқчилик) ҳақида тўпламларнинг муаллифи.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил