Diorama
Диорама, диарама (диа... ва юн. ҳорама — кўриниш, манзара) — 1) махсус ёритиладиган материалга ишланадиган расм, тасвир тури; 2) олд қисмига турли нарсалар, макетлар, одам шакллари қўйилган ва орқа томонда ярим доирасимон юзага ишланган композиция; таъсирчанликни ошириш учун тасвир сунъий ёритилади. Йирик Д.лар махсус биноларга ўрнатилади. Дастлабки Д. Парижда Л. Дагер томонидан яратилган (1822), ХИХ асрда кенг тарқалган. "1944 йил 7 майда Сапунгорани штурм килиш" (1959, рассом — П. Т. Малсев; Г. И. Марченко ва Н. С. Присекинлар иштирокида) энг машҳур Д.лардан. Ўзбекистон музей ва кўргазмаларида Д.дан кенг фойдаланилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |