Dioskuriada
Диоскуриада, Диоскурия - Қора денгиз қирғоғидаги (ҳозирги Сухуми шаҳри ўрнида) антик шаҳар. Милетлик юнонлар томонидан милоддан аввалги ВИ асрда қурилган. Д. Кавказ кабилалари билан туз, қорамол, мум, буғдой, қуллар билан йирик савдо алоқалари олиб борган. Савдо маркази бўлган. Мил. И асрнинг бошларида Римга тобе бўлиб, унда Рим гарнизони ўрнашган; шаҳар Себасто-полис деб аталган. Мил. 2—ИИИ асрларда тараққий этган, ИВ асрдан таназзулга юз тута бошлаган. ВИ асргача қалъа. Д. жойлашган ернинг чўкиши натижасида Д. ҳаробалари Сухуми бухтасининг тубида қолган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |