Diploid

Диплоид (диплоос — иккиланган ва эидос — кўриниш) — иккита гомологик хромосомалар тўпламига эга бўлган ҳужайралар. "Диплоид" термини 1905-йилда немис ботаниги Эдуард Страсбургер (олмонча: Эдуард Адолф Страсбургер ) томонидан таклиф этилган. Диплоид иккита гаплоид гаметаларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Кўпчилик ҳайвонлар ва юксак ўсимликларда Диплоид ҳаётий сиклнинг асосий фазаси (диплофаза, спорофит) ҳисобланса, баъзи бир ҳужайралиларда фақат зигота диплоид бўлади. Диплоидлик эволюсион жараёнда гаплоид организмлар асосида пайдо бўлган ва гаплоидларга нисбатан бир қатор устунликка эга бўлгани туфайли сақланиб қолганлиги тахмин қилинади. Диплоидда ва рецессив мутациялар гетерозигота ҳолатида намоён бўла олмаганлиги сабабли популясияларда яширин ҳолатда сакданиб қолади. Шу туфайли генотипик ўзгарувчанлик тўпланиб боради.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |