Дипломат Университй – Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган хусусий олий та’лим муассасаси бўлиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Та’лим сифатини назорат қилиш Давлат инспексияси томонидан 20.12.2021 йилда берилган лицензияси асосида фаолият юритиб келмоқда.

Тарихи

Дипломат Университйни ташкил этиш ғояси илк бор 2020-йилда пайдо бўлган. Ушбу ташаббус замонавий та’лим тизимини ривожлантириш, халқаро стандартларга мос, рақобатбардош ва чет тилларини чуқур биладиган мутахассисларни тайёрлаш эҳтиёжидан келиб чиққан.

Университет яратиш ғоясининг шаклланишида 2017-йилда ташкил этилган Дипломат Интернатионал Счоол хусусий мактаби муҳим босқич бўлди. Мазкур мактаб қисқа муддатда сифатли та’лим берувчи муассаса сифатида танилиб, замонавий педагогик ёндашувларни амалда қўллаш тажрибасини тўплади. 2020-йилда ушбу мактабнинг иккинчи филиали очилиши ҳам та’лим тизимини кенгайтириш ва янада кўпроқ ёшларни сифатли та’лим билан қамраб олиш имконини берди. Шу асосда, 2020-йилда илгари сурилган университет ташкил этиш ғояси 2021-йилдан бошлаб амалий босқичга ўтди.

Бугунги кунда Дипломат Университй халқаро тажриба ва илғор стандартларга асосланган ўқув дастурлари, тажрибали профессор-ўқитувчилар, дипломатлар иштироки ҳамда талабаларни глобал меҳнат бозорига тайёрлашга қаратилган стратегияси билан ажралиб туради.

Та’сисчи

Сайдаменов Дилшод Хасанович.

Ректор

Сиёсий фанлар доктори – Маҳмудов Умид Беҳзодович[сайт ишламайди].

Университет мақсади

Замонавий билим ва кўникмаларга эга, рақобатбардош ва жамият ривожига ҳисса қўша оладиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш.

Университетнинг асосий вазифалари

  • Та’лим жараёнини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш ва инновацион методларни жорий этиш;
  • Талабаларда мустақил фикрлаш, илмий изланиш ва амалий кўникмаларни шакллантириш;
  • Фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни ривожлантириш, уларнинг натижаларини иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётга татбиқ этиш;
  • Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма та’лим дастурлари ва алмашинув лойиҳаларини амалга ошириш;
  • Профессор-ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини ошириш ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини мустаҳкамлаш;
  • Талабаларда ватанпарварлик, фуқаролик мас’улияти ва ижтимоий фаолликни ошириш.

Та’лим жараёни

Университет замонавий стандартларга мувофиқ, икки босқичли та’лим жараёнини амалга оширади:

  • Биринчи босқич – бакалавр (кундузги та’лим шаклида, ўқиш муддати 4 йил);
  • Иккинчи босқич – магистратура (кундузги та’лим шаклида, ўқиш муддати 2 йил).

Дарс машғулотлари ўзбек, инглиз ва рус тилларида олиб борилади ҳамда фан дастурлари асосида лексия ва семинар кўринишида ташкил этилади. Дарслар катта тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилар, фан докторлари, собиқ элчилар, давлат хизматчилари томонидан ташкил этилади. Бугунги кунда университетда жами 1 500 га яқин талаба бакалавриат ва магистратура та’лим мутахассисликларида таҳсил олади.

Та’лим йўналишлари

Бакалавр ва магистратура мутахассисликлари
Т/р Йўналиш номи Та’лим шакли
Бакалавр мутахассисликлари бўйича
1. Халқаро муносабатлар Кундузги
2. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар Кундузги
3. Иқтисодиёт Кундузги
4. Бизнесни бошқариш Кундузги
5. Маркетинг Кундузги
6. Банк иши Кундузги
7. Бухгалтерия ҳисоби Кундузги
8. Ахборот тизимлари ва технологиялари Кундузги
9. Инглиз филологияси Кундузги
10. Араб филологияси Кундузги
11. Хитой филологияси Кундузги
12. Психология Кундузги
Магистратура мутахассисликалари бўйича
1. Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар; Кундузги
2. Рақамли иқтисодиёт; Кундузги
3. Бизнесни бошқариш (МБА); Кундузги
4. Компютер тизимлари ва уларнинг дастурий та’миноти Кундузги

Кафедралар

Ижтимоий ва сиёсий фанлар кафедраси[сайт ишламайди];

Иқтисодий фанлар ва ахборот технологиялари кафедраси[сайт ишламайди];

Филология ва тилларни о'қитиш кафедраси[сайт ишламайди].

Халқаро ҳамкорлик

Университет халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга катта э’тибор беради. Етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган бўлиб, қўшма дастурлар, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, халқаро конференсиялар ва семинарлар мунтазам ташкил этиб борилади. Бу эса талабаларга халқаро тажрибага эга бўлиш ва глобал та’лим маконига интеграциялашиш имконини беради. Бугунги кунгача 20 дан ортиқ хорижий ва миллий университетлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган:

Ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган хорижий ва миллий ташкилотлар
Т/р Ҳамкор ташкилотнинг тўлиқ номи Ҳамкорлик йўналишлари Ҳамкор ташкилот давлати Ҳамкорлик ўрнатилган сана
1. Санкт-Петербург давлат университети 1.Та’лим ва илмий тадбирлар, конференсиялар, семинарлар ташкил этиш; академик ва илмий алмашинув;
2. Талабалар алмашинуви;
3. Ахборт-ресурслар алмашинуви;
4.Қўшма дастурлар.
Россия 2022-йил 1-апрел
2. Қозон (Волга бўйи) федерал университети 1.Ҳамкорликда илмий лойиҳалар;
2.Та’лим ва илмий тадбирлар, конференсиялар, семинарлар ташкил этиш;
3.Академик ва илмий алмашинув;
4.Талабалар алмашинуви;
5.Ахборт-ресурслар алмашинуви; қўшма дастурлар.
Россия 2022-йил 2-апрел
3. Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университети 1.Ҳамкорликда илмий лойиҳалар;
2.Та’лим ва илмий тадбирлар, конференсиялар, семинарлар ташкил этиш;
3.Академик ва илмий алмашинув;
4.Талабалар алмашинуви;
5.Ахборт-ресурслар алмашинуви;
6.Қўшма дастурлар.
Қозоғистон 2022-йил 6-апрел
4. Балх давлат университети 1.Академик, илмий ва маданий алмашинув;
2.Ҳамкорликда илмий тадқиқотлар ташкил этиш.
Афғонистон 2022-йил 5-апрел
5. Белоруссия давлат университети 1.Ҳамкорликда илмий лойиҳалар; та’лим ва илмий тадбирлар, конференсиялар, семинарлар ташкил этиш;
2.Академик ва илмий алмашинув; талабалар алмашинуви;
3.Ахборт-ресурслар алмашинуви;
4.Қўшма дастурлар ишлаб чиқиш.
Белоруссия 2022-йил 8-апрел
6. Истанбул тижорат университети 1.Талабалар алмашинуви;
2.Ўзаро семинарларда иштирок этиш;
3.Ахборот алмашинуви
Туркия 2022-йил

14-апрел

7. Қирғизистон халқаро университети 1.Болоня тизимига асосланган қўшма та’лим дастурлари бўйича тажриба алмашиш;
2.Талабалар, докторантлар учун стажировка;
3.Эрасмус+ га дастурларига биргаликда ҳужжат топшириш;
4.Ҳамкорликда амалга оширилган илмий-тадқиқот лойҳаларини амалга ошириш;
5.Ҳамкорликда конференсиялар, ахборотлар алмашинуви;
6.ПҳД изланувчиларга ҳамкорликда илмий раҳбарлик қилиш;
7.СCОПУС, Wеб оф Сcиэнcе базаларида индексацияланувчи мақоларни ҳамкорликда ноширлик қилиш.
Қирғизистон 2022-йил

22-апрел

8. Теҳрон университети 1.Ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш;
2.Инновацион та’лим технологияларини ҳамкорликда яратиш;
3.Профессор-ўқитувчилар алмашинуви;
4.Ҳамкорликда ноширлик, ўқув адабиётлар билан алмашиниш;
5.Ҳамкорликда конференсиялар ва семинарлар ташкил этиш;
6.Талабалар алмашинуви.
Эрон 2022-йил

26-апрел

9. Ислом Маланг университети 1.Ҳамкорликда конференсиялар, кўргазмалар, семинарлар, симпозиумлар, маданий дастурларни ташкил этиш;
2.Нашрлар ва илмий ма’лумотлар алмашиш;
3.Ҳамкорликда илмий ноширлик қилиш;
4.Қўшма курслар, ўқув дастурлар, қўшма лойиҳалар ташкил этиш;
4.Академик алмашинувлар ташкил этиш;
5.Магистрантларга ва илмий тадқиқодчиларга қўшма раҳбарлик.
Индонезия 2022-йил

28-апрел

10. Хитой Ляонин педагогика университети 1.Ҳамкорликдаги илмий изланишлар;
2.Инновацион та’лим технологияларни ҳамкорликда яратиш;
3.Профессор-ўқитувчилар алмашинуви;
3.Ҳамкорликда ноширлик;
4.Ўқув адабиётлар ва ахборот ресурслар билан алмашиш;
5.Ҳамкорликда конференсиялар ва семинарлар ташкил этиш;
6.Талабалар алмашинувларини ташкил этиш.
Хитой 2022-йил

22-апрел

11. Этвош Лоран номидаги Будапешт университети 1.Тадқиқотлар алмашинуви;
2.Талабалар, профессор-ўқитувчилар алмашинуви;
3.Конференсиялар, ма’руза ва семинарлар ташкил этиш
Венгрия 2022-йил 30-май
12. Кёнг санг университети 1.Ҳамкорликда ўқув дарсларни ташкил этиш;
2.Талабалар ва профессор-ўқитувчилар академик алмашинуви;
3.Малака ошириш;
4.Қўшма конференсиялар, ма’руза ва семинарлар ташкил этиш.
Жанубий Корея 2022-йил 31-май
13. Хелван университети 1.Академик, илмий ва маданий алмашинувлар ташкил этиш;
2.Ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш;
3.Ҳамкорликда лойиҳалар ташкил этиш;
4.Қўшма дастурлар ишлаб чиқиш.
Миср 2022-йил 7-июн
14. Панжоб университети 1.Конференсия, ма’руза, семинарлар ташкил этиш;
2.Талабалар алмашинуви;
3.Тажриба алмашинуви;
4.Халқаро дастурлар бўйича ҳамкорлик.
Покистон 2022-йил 5-июл
15. Пенжикентдаги Тожикистон педагогика университети 1.Профессор-ўқитувчилар алмашинуви,
2.Ўқув адабиётлар алмашинуви.
Тожикистон 2022-йил 12-июл
16. Хазар университети 1.Профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви;
2.Маданий алмашинув;
3.Қўшма тадқиқотлар;
4.Қўшма диплом дастурлари;
5.Қисқа муддатли ўқув дастурлари, лойҳалар;
6.Тажриба алмашиш;
7.Конференсиялар, ма’руза ва семинарларни ташкил этиш;
8.Аспирантура, магистратура бўйича академик назорат.
Озарбайжон 2022-йил

10-октябр

17. Тошкент давлат шарқшунослик университети 1.Ўқув режалар, фан дастурлари, ўқув адабиётларни, малакали кадрларни ўқув жараёнига жалб қилиш, талабалар стажировкаси;
2.Ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
3.Ҳамкорликда конференсиялар ва семинарлар ташкил этиш.
Ўзбекистон 2023-йил 17-март
18. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 1.Дипломат Университй да таҳсил олаётган бир гуруҳ талаба ёшларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотини тузиш тўғрисида Ўзбекистон 2023-йил 3-май
19. Хебей педагогика университети 1.Талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви;
2.Қўшма тадқиқотлар олиб бориш;
Хитой 2023-йил

25-декабр

20. Жаҳон ва миллий иқтисодиёт университети 1.Профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви;
2.Та’лим дастурлари;
3.Ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш;
4.Профессор-ўқитувчиларни малакасини ошириш;
3.Ўқув қўлланмалар ва услубий материалларни яратиш ва таржима қилиш;
4.Ҳамкорликда конференсиялар, семинарлар, симпозиумлар ташкил этиш;
5.Талабалар алмашинуви; ҳамкорликда ноширлик қилиш.
Болгария 2024-йил 8-феврал
21. Саудия Арабистон Ахборот ва араб-рус тадқиқотлари маркази Қўшма та’лим дастурларни ишлаб чиқиш Саудия Арабистон 2024-йил

27-октябр

22. CЙБЕР-БРО МЧЖ 1.Талабаларнинг билим ва кўникмаларини ошириш;
2.Та’лим дастурлари, илмий тадқиқодлар бўйича ҳамкорлик қилиш;
3.Профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш;
3.Ўқув қўлланмалар ва услубий материалларни яратиш ва таржима қилиш;
4.Ҳамкорликда конференсиялар, семинарлар, симпозиумлар ташкил этиш;
5.Талабалар алмашинуви; ҳамкорликда ноширлик қилиш.
Ўзбекистон 2024-йил

27-ноябр

23. Минтақавий ривожланиш ва Олий бизнес мактаби 1.Профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви;
2. Маданий алмашинув;
3.Қўшма тадқиқотлар;
4.Қўшма диплом дастурлари;
5.Қисқа муддатли ўқув дастурлари, лойиҳалар;
6.Конференсиялар, ма’руза ва семинарларни ташкил этиш;
7.Аспирантура, магистратура бўйича академик назорат.
Болгария 2025-йил

24-январ

24. Ўзбекистонда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази 1.Ташкилот фаолияти доирасида талабаларнинг амалиёт ўташи;
2. Халқ дипломатияси бўйича махсус курслар ташкил қилиш;
3. Маданият марказлари, ННТлар билан қўшма лойиҳаларда иштирок этиш.
Ўзбекистон 2025-йил

19-апрел

Контракт нархлари

Бакалавр ва магистратура учун контракт нархлари (со'мда)
Т/р Йўналишлар Та’лим шакли
Кундузги Кундузги чегирма билан
Бакалавр
1 Халқаро муносабатлар 24 000 000 19 200 000
2 Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар 24 000 000 19 200 000
3 Иқтисодиёт 24 000 000 19 200 000
4 Бизнесни бошқариш 24 000 000 19 200 000
5 Маркетинг 19 000 000 17 100 000
6 Банк иши 19 900 000 17 910 000
7 Бухгалтерия ҳисоби 19 900 000 17 910 000
8 Ахборот тизимлари ва технологиялари 24 000 000 19 200 000
9 Инглиз филологияси 18 000 000 16 200 000
10 Араб филологияси 18 000 000 16 200 000
11 Хитой филологияси 18 000 000 16 200 000
12 Психология 18 000 000 14 400 000
Магистратура
1 Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар 30 000 000 27 000 000
2 Рақамли иқтисодиёт 25 000 000 22 500 000
3 Бизнесни бошқариш (МБА) 25 000 000 22 500 000
4 Компютер тизимлари ва уларнинг дастурий та’миноти 25 000 000 22 500 000

Қўшимча ма’лумотлар

Дипломат Университй та’лим жараёнига инновацион усулларни жорий этган. Электрон платформалар, рақамли бошқарув тизимлари ва замонавий та’лим технологияларидан кенг фойдаланилади. Бу эса ўқитиш жараёнида шаффофликни та’минлаш, коррупсиясиз муҳит яратиш ва ҳар бир талабанинг индивидуал ёндашув асосида билим олиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади.

Талабаларга рағбат сифатида Университетда грант ва чегирма тизими йўлга қўйилган. Ўқиш давомида а’ло баҳоларга ўзлаштирадиган ҳамда университет ташкилий фаолиятида фаол талабалар моддий рағбатлантириш асосида Гранд ютиш ва контрактдан чегирмага эга бўлишлари мумкин.

Дипломат Университй талабаларнинг ижтимоий-маданий ҳаётига ҳам катта э’тибор қаратади. Университет қошида турли илмий тўгараклар, маданий тадбирлар, спорт мусобақалари ва талабалар клублари фаолият юритади. Бу жараён талабалар шахс сифатида шаклланишида, уларнинг лидерлик, ташаббускорлик ва жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради.

Манзил

Ўзбекистон, 100047, Тошкент, Сайилгоҳ кўчаси 1, Дипломат Университй.