Diplomatik martabalar
Дипломатик мартабалар — Ташқи ишлар идораси ва чет элда жойлашган дипломатик ваколатхоналар дипломатик персоналига бериладиган хизмат мартабалари.
Дипломатик мартабалар Талейран ташаббуси билан 1815-йилдаги Вена конгрессида ўрнатилган бўлиб, 1818-йил 21-ноябрда Аахен протоколи билан қўшимчалар киритилган. Унда 4 та мартаба: фавқулодда ва мухтор элчи, фавқулодда вакил ва мухтор вазир, вазир-резидент, ишончли вакил ўрнатилган. Элчиларга улар аккредитация қилинган давлат бошлиғининг шахсий қабулини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган вакили ўз давлати раҳбарининг вакили сифатида қаралган.
Ҳар бир давлатда ушбу давлатнинг ички қонунчилиги билан белгиланадиган ўз дипломатик мартабалар тизими мавжуд. Кўпчилик давлатларда атташе, 3-котиб, 2-котиб, 1-котиб, маслаҳатчи, вакил ва элчи назарда тутилади, шу билан бирга, дипломатларнинг хизмат мартабалари, қоида тариқасида уларнинг ўхшаш тарзда номланадиган лавозимларига мос келади. ХХИ асрда вазир-резидентлар қарийб тайинланмаяпти. Дипломатик персоналнинг кўрсатилган мартабаларининг чегараланиши мавжуд. Юқоридаги дипломатик мартабаларнинг тафовути мавжуд (масалан: 1-ва 2-мартабали маслаҳатчи). Элчи ва вакил (асосий мартаба сифатида) хизмат унвонлари одатда давлат раҳбари томонидан, қолганлари эса ташқи ишлар идораси раҳбари томонидан белгиланади[1].
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси