Гер ван Элк, „Дипломатия симметрияси“, 1975-йил, Гронингер музейи

.

Дипломатия — давлатларнинг ташқи сиёсат соҳасидаги вазифаларини амалга ошириш, шунингдек, чет элда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги расмий фаолияти. „Дипломатия“ термини юнон тилидаги „икки букилган қоғоз“ сўзидан олинган. Қадимги Юнонистонда ва Қадимги Римда тахтакач муқова ичига солинган хат элчиларга улар ваколатини тасдиқловчи ишонч ёрлиғи ёки ҳужжат сифатида тақдим этилган. Бу термин ҳозирги маънода Ғарбий Европада ХВИИИ аср охирида расм бўлган. Дипломатия давлат ташқи сиёсатининг энг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади, ана шу сиёсатнинг мақсад ва вазифалари дипломатия шакли ва услубларини белгилаб беради. Дипломатик фаолиятнинг асосий шакллари: дипломатик конгресслар, конференсиялар ёки кенгашлар; нота, меморандум, баёнот ва ҳоказо шакллардаги дипломатик ёзишма; халқаро шартномаларни тайёрлаш ва имзолаш; давлатнинг элчихоналар ва миссиялар орқали амалга оширадиган чет элдаги вакиллиги; халқаро ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш; ташқи сиёсий масалалар бўйича ҳукумат нуқтаи назарини матбуотда ёритиш. Дипломатик муассасалар ва уларнинг масъул ходимлари дипломатик имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланади. Халқаро ҳуқуққа биноан, дипломатик вакилларга ўзлари ишлаётган мамлакат ички ишларига аралашиш ман этилади.

Манбалар