Дипломли ишсиз
| Дипломли ишсиз | |
|---|---|
|
Файл:Дипломли ишсиз (филм постери).жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Велраж |
| Продюсер(лар) | Дҳануш |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Велраж |
| Ролларда |
Дҳануш Амала Паул |
| Бастакор(лар) | Анирудҳ Равичандер |
| Оператор(лар) | Велраж |
| Монтажёр(лар) | Ражеш Кумар |
| Студия | Wундербар Филмс |
| Дистрибютор |
Эсcапе Артисц Мотион Пиcтурес Wундербар Филмс Каласангҳам Филмс |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 135 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | Тамил тили |
| Бюджет | ₹8 cроре[2] |
| Даромад | ₹53 cроре[2] |
Дипломли ишсиз (асл номи: “Велаиилла Паттадҳари”) — 2014-йилда режиссёр Велраж томонидан суратга олинган тамил тилидаги Ҳиндистон жангари драма филми. Халқ орасида ВИП номи билан танилган. 2017-йилда филмнинг давоми сифатида режиссёр Соундаря Ражникантҳ томонидан “Дипломли ишсиз 2” филми суратга олинган.
Сюжети
Рагуваран қурилиш муҳандислиги факултетини тамомлаган, аммо 4 йилдан бери ишсиз. У фақат ўз соҳасига тегишли ишда ишлашни истайди. У тез-тез отаси билан баҳслашиб қолади, отаси уни такасалтанг деб билади. Унинг укаси Картик АТ компанияда ишлаб яхши пул топади ва ундан отаси рози бўлади. Рагувараннинг онаси Бувана эса уни қўллаб-қувватлайди. Рагуваран янги кўчиб келган қўшнисининг қизи Шалинига ошиқ бўлади. Шалини аввалига уни ёмон кўради, лекин у дуч келаётган қийинчиликларни билгач, унга илиқ муносабатда бўлади ва охир-оқибат унинг севгисига жавоб қайтаради.
Бир куни Рагувараннинг отаси ва Картик қариндошларининг тўйига кетганида улар ундан юрак хаста онасига қарашни сўрашади. Бироқ, у Шалини билан учрашувга чиқиб, онаси қўнғироқларини кўтармайди. Рагуваран уйга қайтиб, онаси юрак хуружидан вафот этганини билади ва бунинг учун ўзини айбдор ҳис қилиб, депрессияга тушади. Вафот этган Бувананинг ўпкаси ўпка саратони билан касалланган кашанда Анитага кўчирилади. Анитанинг отаси Рамкумар Ченнайдаги қурилиш инжиниринг компаниясининг раиси ва Рагуваранга қизининг ҳаётини сақлаб қолгани учун миннатдорчилик белгиси сифатида иш таклиф қилади. Рагуваран таклифни қабул қилади ва Анитадан чекмасликни илтимос қилади, у ҳам рози бўлади. Рагуваранга 6 ой ўтгач кўп қаватли уйлар қуриш бўйича ҳукумат лойиҳаси таклиф қилинади. У ҳукуматдан шартномани муваффақиятли ютиб олади ва дарҳол унинг устида ишлашни бошлайди.
Отасининг компаниясининг Ченнайдаги филиалини эгаллаб олган Арун Субраманиам ерни олмаганидан ғазабланиб, Рагувараннинг ривожланишига турли йўллар билан тўсқинлик қилади. Рагуваран бу тўсиқларнинг ҳар бирини енгиб ўтади ва ўз ишини давом эттиради, лекин охир-оқибат Арун қурилиш майдончасида Рагуваран ишчиларини калтаклаш учун зўравонларни ёллайди. Ишчилар жароҳат қолишиб касалхонага тушишади, Рагуваран эса бу масалага чек қўйиш учун Аруннинг офисига боради. Арун зўравонларни жўнатганини тан олади, бу эса микро жосуслик камераси томонидан ёзиб олинади. Рагуваран ундан узр сўрашини талаб қилади, акс ҳолда видеони оммага эълон қилишини айтади. Видео унинг обрўсига путур етказишидан қўрқиб, Аруннинг отаси Венкат узр сўраш учун ўғлини касалхонага юборади. Рагуваран узрни қабул қилади ва лойиҳа 10 ой ичида якунлайди.
Кўп қаватли уйлар очилиши куни Арун Рагуваранга пистирма қўяди, лекин Рагуваран уларни мағлуб қилади. Рагуваран Арунни очилиш маросимига олиб боради. У ерда вазир ва Анита очилиш маросимини ўтказишади.
Ролларда
- Дҳануш — Рагуваран ролида;
- Амала Паул — Шалини ролида;
- Сараня Понваннан — Бувана, Рагувараннинг онаси ролида;
- Самутҳиракани — Кришнамуртҳи, Рагувараннинг отаси ролида;
- Вивек — Азҳагусундарам
- Ҳришикеш — Картик, Рагҳувараннинг укаси ролида;
- Сурбҳи — Анита ролида;
- Амиташ Прадҳан — Арун Субраманиам ролида;
- Cелл Муруган — Маниcкам ролида;
- Вигнеш Шиван — Вигнеш ролида;
- Меэра Кришнан — Шалинининг онаси ролида;
- Д. Р. К. Киран — МЛА Варадаражан ролида;
- М. Ж. Шрирам — Рамкумар, Анитанинг отаси ролида;
- Санжай Асрани — Венкат Субраманиам ролида.
Манбалар
- ↑ Сешагири, Сангеэтҳа. „Бох Оффиcе: Wилл Сурия'с 'Анжаан' Беат Дҳануш'с 'ВИП' Cоллеcтионс?“. Интернатионал Бусинесс Тимес (2014-йил 13-август). 2016-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 10-июн.
- ↑ 2,0 2,1 „2014: Wҳен литтле гемс оутcлассед биг гунс ин соутҳерн cинема“. Ҳиндустан Тимес. ИАНС (2014-йил 19-декабр). 2014-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 21-декабр.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Дипломли ишсизга тегишли иқтибослар мавжуд. |