Дипломли ишсиз 2 (тамилча: "Велаиилла Паттадҳари 2")(инглизча: "Тҳе унемплоед градуате 2") – 2017-йилда режиссёр Соундаря Ражникантҳ томонидан "Дипломли ишсиз" филмнинг давоми сифатида суратга олинган Ҳиндистоннинг тамил тилидаги комедия-жангари филми[4][5].

Велаиилла Паттадҳари 2
Файл:Дипломли ишсиз 2 (филм постери).жпг
Филм постери
Режиссёр(лар) Соундаря Ражиникантҳ
Продюсер(лар) Калаипули С. Тҳану
Дҳануш
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Соундаря Ражиникантҳ
Ролларда Дҳануш
Кажол
Амала Паул
Вивек
Ҳришикеш
Самутҳиракани
Сараня Понваннан
Бастакор(лар) Сеан Ролдан (қўшиқлар ва фон мусиқалари)
Анирудҳ Равичандер (фақат фон мусиқалари)
Оператор(лар) Самеэр Тҳаҳир
Монтажёр(лар) Прасанна ГК
Студия В Cреатионс
Wундербар Филмс
Дистрибютор В Cреатионс
Премера
санаси
(Тамил тили)
(Телугу тили)
Давомийлик 129 дақиқа
Мамлакат Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
Тил Тамил тили
Бюджет ₹43 cроре[3]

Сюжети

Рагуваран 2 йил ўтганидан кейин "2016-йилги энг яхши қурилиш муҳандиси" мукофотини қўлга киритди. Унинг рафиқаси доктор Шалини турмуш қурганидан кейин ишидан воз кечиб, оиласини танлаган. Жанубий Ҳиндистондаги "Васундҳара Cонструcтионс" йирик қурилиш компаниясининг раиси Васундҳара "2016-йилнинг энг яхши муҳандиси" мукофоти маросимида Рагуваран ҳақида билиб олади. У Рагуваранга иш таклиф қилади, лекин у рад этади.

Кейинчалик Рагуваран ва Васундҳара бир вақтнинг ўзида хусусий тиббиёт коллежи ва касалхона биноси учун жуда бой маҳаллий савдогар учун оз лойиҳаларини намойиш этишга таклиф этилади. Васундҳара ўзининг лойиҳасини жуда мағрурлик билан, Рагуваран эса содда тарзда намойиш этади ва савдогар лойиҳани Рагуваранга беради. Ташқарига чиқиб Рагуваран Васундҳара учун мулойимлик билан бир нечта маслаҳат беради. Бу уни ғазаблантиради. Биринчидан, у савдогарни унга лойиҳани қайтариб беришга мажбурлаб, бунинг учун ҳукумат таъсиридан фойдаланади. Кейин у энг паст нархда Рагуваран компаниясининг барча лойиҳаларига қарши таклифларни амалга оширади. Рагуваран буни сезиб, компанияни сақлаб қолиш учун ўз ишидан воз кечади.

Рагуваранга 50/50 аксия билан янги қурилиш компанияси очиш ҳақида таклиф тушади. Рагуваран уйини 5 миллионга гаровга қўйиб, 200 та ишсиз муҳандислар билан "ВИП" қурилиш компанияси очади. Улар бир ой давомида лойиҳалар келмайди. Пракаш исмли тадбиркордан боғ қуриш учун лойиҳа келиб тушади. Рагувараннинг жамоаси ҳаяжонга тушиб, ишни бошлашади, аммо тупроқ таҳлиллари қурилиш учун мос келмайди. Шундай қилиб, улар лойиҳани рад этадилар. Пракаш лойиҳани "Васунҳара" компаниясига беради. Рагувараннинг жамоаси норозилик намойишини бошлаб, мамлакат бўйлаб лойиҳани ҳукумат томонидан тўхтатилишини талаб қилишади. Бу "Васунҳара" компанияси учун ёмон номни келтириб чиқаради. "ВИП" қурилиш компаниясини 50% аксияларини Васундҳара сотиб олади ва Рагуваранни ишдан хайдайди, лекин ходимлар дарҳол ўз ишларидан воз кечишади.

Шу куни оқшомда Пракаш Рагуваранни ўлдириш учун зўравонларни юборади, лекин Рагуваран уларни ер тишлатади. У уларни Васундҳара юборган деб ўйлаб, компаниянинг бош офисига боради. Рагҳуваран Васундҳарани аввалига хафа қилиб, кейин маслаҳат беради ва кетмоқчи бўлади. Афсуски, ёмғир туфайли офисни сув босади ва улар у ерда қолиб кетишади.

Туни билан бўлган суҳбатдан сўнг Васундҳара ўзгаради. Ёмғир тўхтагач, Рагуваран Васундҳарани уйига олиб боради, у ерда улар овқатланишади. У "ВИП" компаниясини Рагуваранга қайтаришини эълон қилади. Филм Рагувараннинг одамлар уни ёвуз одам деб билишини, лекин у аслида қаҳрамон эканлигини айтиши билан якунланади.

Ролларда

Манбалар

  1. ↑ „Велаи Илла Паттатҳари 2 (2017) | Велаи Илла Паттатҳари 2 Мовиэ | Велаи Илла Паттатҳари 2 (ВИП 2) Тамил Мовиэ Cаст & Cреw, Релеасе Дате, Ревиэw, Пҳотос, Видеос“. 2017-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-август.
  2. ↑ „'ВИП 2' Телугу гец а неw релеасе дате“. Тҳе Тимес оф Индиа. 2021-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-сентябр.
  3. ↑ „2014: Wҳен литтле гемс оутcлассед биг гунс ин соутҳерн cинема“. Ҳиндустан Тимес. ИАНС (2014-йил 19-декабр). 2014-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 21-декабр.
  4. ↑ „ВЕЛАИИЛЛА ПАТТАДҲАРИ 2 (2017)“. 2018-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-июн.
  5. ↑ „ВИП 2: Кажол'с cомебаcк Тамил филм wилл релеасе он Дҳануш'с биртҳдай“ (эн-УС) (2017-йил 7-май). 2017-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 31-июл.

Ҳаволалар