Диплопия (юн.диплос — иккита ва опс — кўз) — бир нарсанинг устма-уст ёки ёнма-ён турган икки нарсадек бўлиб кўриниши. Кўзни ҳаракатлантирувчи мускулларнинг қисман ёки тўлиқ фалажланишидан келиб чиқади. Кўз косасида шиш пайдо бўлиб, кўз соққаси бўртиб чиқишидан ҳам Д. вужудга келади. Д. мураккаб офталмологик асбоблар орқали аниқланади ва уни кўз касалликлари мутахассиси (врач-офталмолог) даволайди.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил