Direk Jayanama
Дирек Жаянама 1905-йил 18-январ Таиланднинг Пҳицанулок шаҳрида туғилган. 1967-йил 1-май ойида вафот этган[1][2].У Таиланд дипломати ва сиёсатчиси.
| Шахсий маълумотлари | |
|---|---|
| Сиёсий партияси | Кҳана Рацадон |
У 1932-йилдаги Сиам инқилобининг фуқаролик вакилларидан бири бўлиб, мамлакатнинг бошқарув шаклини мутлақдан конституциявий монархияга ўзгартирди. У Приди Баномёнг билан яқин муносабатда бўлган ва Фелдмаршал Плаэк Пҳибунсонгхрам ҳукуматида у ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган. Лекин Пҳибунсонгкҳрам Япония билан Таиландни Иккинчи Жаҳон урушига олиб келганида у исте'фога чиққан. Дирек Таиланднинг тўлиқ суверенитети бўлиши учун ҳамда Япония билан ҳамкорликка қарши курашган Приди ва Эркин Таиланд Ҳаракати (Сери Тҳаи) а'зоси бўлди. Уруш тугагач у бир қанча қисқа муддатли кабинетларда: Адлия, Молия, Ташқи ишлар вазири ва Бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган. 1949-йилдан 1952-йилгача у Тҳаммасат университетининг сиёсий фанлар факултетининг биринчи декани бўлган.
Машҳурлик
1938-йилдан 1947-йилгача Дирек конституциявий бошқарувнинг дастлабки йилларида Таиланд ҳукуматида муҳим лавозимларда ишлаган. Иккинчи жаҳон урушида у Япониядаги элчи бўлиш учун ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган.У яна муҳим лавозимларда, я'ни бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар вазири (бир неча марта), адлия вазири, молия вазири лавозимларида ҳам ишлаган. Шунингдек, у Таиланднинг Авлиё Жеймс судида ( Англия ), Германия ва Финландиядаги элчиси бўлиб фаолият кўрсатган[2]
1947-йилда у Лондонда элчиси бўлиб сайланди, бироқ бир неча ой ўтгач, Пҳибуните тўнтариши натижасида исте'фога чиқди[3]..
Иттифоқчилар кучи билан музокарачи
Дирек 1940-йилдаги Франко-Таиланд можароси ҳақидаги ҳисоботи қониқарли даражада бўлган; Ҳисоботида 1941-йилда Япониянинг босиб олиниши; 1942–1943 йилларда Япония билан нозик муносабатлар; урушдан кейинги молиявий ишлар; Таиландни Иттифоқчи кучлар билан реабилитация қилиш, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотига а'зо бўлиш бўйича музокаралар каби мавзуларни ёритиб берган[4].
Тҳаммасат университети
1949-йилда Дирек Тҳаммасат университетининг сиёсий фанлар факултетига асос солинди[2]. Униварситетда сиёсат ва давлат бошқаруви, давлат бошқаруви ва халқаро муносабатлар бўйича учта йўналишларнинг бакалавриат ва магистратура босқичларида таълим бериилади. Таиланд провинсияларининг кўплаб губернаторлари, ҳокимлари, етакчилари ва жамиятнинг фаол шахслари факултетининг битирувчилари бўлган. Кейинчалик эса у Тҳаммасат университетида ҳуқуқдан дарс берилган, шунунгдек дипломатия ва ташқи ишлар бўйича матнлар ёзган[3].
Оиласи
Дирекнинг укаси Паирот Жаянама собиқ ташқи ишларнинг доимий котиб бўлган ва Ам Жаянама ўша пайтда ҳаво кучлари генерали эди.
Дирек аристократик Нопаwонгсе қироллик авлодининг а'зоси Кҳунйинг МЛ Пуи билан турмуш қурган. Уларнинг 4 ўғил фарзандлари бўлган. Бир ўғли Ваттана Жаянама Таиланд Банкининг ташкил этилиши босқичида муҳим шахси эди.
Манбалар
- ↑ Сиваракса, Сулак. Cонфлиcт, cултуре, чанге: энгагед буддҳисм ин а глобализинг wорлд. Wисдом Публиcатионс, 2005 — 125-бет. ИСБН 0-86171-498-9.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Асиа Африcа Интеллигенcе Wире. „Дирек Жаянама: Дипломат эхтраординаире“. Бангкок Пост (2004-йил 26-декабр). Қаралди: 2012-йил 10-декабр.
- ↑ 3,0 3,1 Чрис Бакер. Жоурнал оф тҳе Сиам Соcиэтй 2009. Вол 97.[сайт ишламайди]
- ↑ Чрис Бакер. Жоурнал оф тҳе Сиам Соcиэтй 2009. Вол 97.[сайт ишламайди]