Дисcус рудератус[1] нима?

Илмий классификация

  • Олам: Ҳайвонат
  • Туркуми: Малюскалар
  • синф: гастраподлар
  • Туркум: Ўпка салянгозлари
  • Пастки туркум: Эупулмоната
  • Оиласи: Дисcидаэ
  • Тур: Дисcидаэ
  • кўриниши: Дисcус рудератус

Дисcус рудератус: Қуруқликдаги малюскалар оиласига мансуб тур- Дисcидаэ.

Қобиқнинг баландлиги 2-3,5мм, кенглиги эса 5,7мм. Қобиқнинг пастки қисми конуссимон ёки босилган конуссимон шаклда бўлади. Характер хусусияти: Қобиқнинг юзаси кучли ва бир текис қовурғали. Қовурғаларнинг кенглиги қовурғалараро бўшлиқлар кенглигидан камроқ. Айланаси 4-4,5 аста секинлик билан ўсиб борувчи қавариқ бўлиб, диафрагмаси қия деярли юмалоқ қирралари эса юпқа кўринишда бўлади. Чиғаноқнинг шохлари қизил, тўқ қизил ва жигаранг рангда бўлади. Танаси кулранг, тўқ кулиранг қобиқнинг пастки қисми оч рангда болиб, турли хил биотипларда яшайди: нам ва қуруқ (ўрмонли, очиқ жойларда, Денгиз сатҳидан то 2800м бўлган тоғларда) антропоген биотопларда (боғлар ва ҳиёбонларда) у чириган дарахтларда, дарахт танасининг пўстлоғининг мохли жойларида, тошларнинг остида ва заҳт жойларда яшайди. У Шимолий Евросиёда, Европадан Шарқий Сибиргача ва ғарбий Канадада[2] тарқалган.

- Таксономик таснифи

- Яшаш муҳити

- Озиқланиши

- Кўпайиши

- Экологик аҳамияти

- Тарқалиш ҳудуди

- Муҳофаза ҳолати

Дисcус рудератус турли хил биотопларда яшайди. У нам ва қуруқ ўрмонларда, очиқ майдонларда, тоғли ҳудудларда ҳамда антропоген биотопларда — боғ ва хиёбонларда учрайди. Кўпинча чириган дарахтлар орасида, дарахт пўстлоғининг мох босган қисмларида, тошлар остида ва сернам жойларда яшайди. Денгиз сатҳидан 2800 метр баландликкача бўлган ҳудудларда учраши мумкин. Мазкур тур асосан органик қолдиқлар, чиринди ва микроскопик замбуруғлар билан озиқланади. Шу сабабли у экотизимда органик моддаларнинг парчаланишида муҳим рол ўйнайди. Тур Шимолий Евросиё ҳудудида кенг тарқалган бўлиб, Европадан Шарқий Сибиргача, шунингдек, Ғарбий Канада ҳудудларида ҳам учрайди. Дисcус рудератус табиий муҳитнинг намлиги ва экологик ҳолатига сезгир бўлгани сабабли айрим ҳудудларда биоиндикатор тур сифатида ҳам қаралади.

Манбалар

  1. ↑ „дисcус рудератус“ (о'збек).
  2. ↑ Wелтер-Счултес Ф. „Спеcиэс суммарй фор Дисcус рудератус“ (эн) (деадлинк). АнималБасе. Эарлй зоологиcал литературе. АнималБасе Прожеcт Гроуп (2009). 2013-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26 стйcзниа 2012.

Адабиёт

  • Лихарев И. М., Раммелмеер Э. С. СССР фаунасининг қуруқликдаги моллюскалари. — М.-Л.: СССР Фанлар академиясининг нашриёти, 1952. — 512 п.